- 2023-04-17
Қуръони каримга ўт қўйилишини бош саҳифаларига жойлаштирган дунё матбуоти “Туркиянинг тасдиғини кутаётган Швециянинг НАТО аъзолиги энди жуда қийин” дея хабар тарқатди.
Туркиядан НАТО рухсатини кутаётган Швецияда полиция ҳимояси остида масжид олдида Қуръони каримга ўт қўйилиши дунёга шов-шув бўлди. Ушбу пасткаш қилиқнинг Швециянинг НАТОга аъзолигини хатарга қўйиши мумкинлигини ёзган газеталар Скандинав ўлкасининг иттифоққа қўшилишини нолга тенг деб баҳолашди. “Швециянинг ушбу тадбирга рухсат бериши ўзини НАТО аъзолигидан узоқлаштирди” деб ёзган Британиянинг “Guardian” газетаси Эрдўғоннинг Швеция ҳақидаги изоҳини ҳам келтирди. Эрдўғон Швеция ушбу йўлда бироз натижага эришганлигини, лекин ҳали булар етарли эмаслигини билдирган.
“Стокгольмнинг июль ойида НАТОга қўшилиш мақсади Анқаранинг тасдиғига боғлиқ” деб ёзган АҚШнинг “Politico” газетаси юз берган воқеалар унинг аъзолигига салбий таъсир кўрсатишини билдирди. “Independent” хабарига кўра, ушбу воқеа Туркия билан Швеция орасида дипломатик тортишувга сабаб бўлади.
Иордания, Эрон ва БАА Стокгольмда Қуръони карим ёқилишига рухсат берилишига норозилик сифатида Швеция элчиларига нота берди. Ироқ олий суди Қуръони каримга ўт қўйган асли ироқлик бўлган Салван Момиканинг ўлкага қайтарилиши учун ҳаракатни бошлади. Бағдодда бир гурҳ намойишчи Швеция элчихонасига бостириб борди. Туркия, Покистон, Қатар, Миср, Ливан ва Баҳрайн Қуръони каримга ўт қўйилишини қаттиқ қоралаб чиқди. Ислом ҳамкорлик ташкилоти ушбу воқеа бўйича навбатдан ташқари йиғилишга қарор қилди.