Истанбулдаги терактни амалга оширганлар Чеченистон, Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари бўлиши мумкин


  • 1 Июль, 2016
  • 1060

Туркия ҳукумати эса террорчиларнинг қайси давлат фуқаролари эканлиги ҳақида ҳали расмий хабар бермади.

28 июнь куни Истанбулдаги Отатурк аэропортида теракт уюштирган уч нафар террорчининг бири чеченистонлик бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.  Бу ҳақда “Haberturk” телеканалига ҳавола қилаётган ТАСС хабар берди.

Хабарда ёзилишича, бу жангари Туркияга  Суриянинг  Раққа шаҳридан келган.  Мазкур шаҳар ИШИД террористик ташкилоти назорати остида ҳисобланади. ОАВлар террочининг исм-шарифи Усмон Вадинов эканини ёзмоқда. Туркия ҳукумати террористларнинг қайси давлат фуқаролари эканлиги ҳақида расмий хабар берганича йўқ, лекин жангарилар чет эллик эканлиги айтилмоқда.

“Milliyet” нашри, учала террорист ҳам Тожикистон фуқаролари эканлиги ҳақида хабар берган. “Karar.com” нашрининг ёзишича,  ИШИДга алоқадор етти кишидан иборат гуруҳ терактни режалаштирган.

Қўпорувчилик ҳаракатини амалга оширган уч нафар худкуш эса Чеченистон, Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари бўлиши мумкин, дейилади ТАССнинг хабарида.

Эслатиб ўтамиз, Отатурк аэропортида бўлган теракт оқибатида 41 киши ҳалок бўлган, 239 киши жароҳатланган эди.

qalampir.uz дан олинди.


Бошқа мақолалар