Ўлигидан ҳам қўрқишди


  • 19 Июнь, 2019
  • 522

Мисрнинг биринчи қонуний президенти Мурсийнинг жанозаси кучайтирилган хавфсизлик чора-тадбирлари остида саҳар соат 05:00 да дафн этилди. Тўнтарувчи Сиссий ҳукумати дафн маросимларида қатнашишга фақатгина оиласи ва адвокатига рухсат берди.

Суд залида аҳволи ёмонлашиб, вафот этган собиқ Миср президенти Муҳаммад Мурсийни оила қабристонига дафн этиш ҳақидаги илтимос Миср судлари томонидан рад этилди. Жаноза намози Тора қамоқхонасидаги Леман масжидида бомдод намозидан кейин ўқилиб, маййит Қоҳиранинг шарқидаги Мадинатун Наср туманидаги Мусулмон биродарлар ташкилоти (Иҳвон) аъзолари дафн этиладиган қабристонда тупроққа берилди. Адвокати Абдулмуним Абдулмақсуд дафн маросимида оиласи билан ўзи итирок этганини, ватандошларга эса изн берилмаганлигини маълум қилди. Абдулмақсуд вафотидан бироз аввал Мурсийнинг сўнгги сўзлари “Ўлкамнинг хавфсизлиги ва саломатлиги учун мен билан бирга қабрга кетадиган сирларим бор” бўлганини айтди.

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти (HRW), БМТ инсон ҳуқуқлари кенгаши Мурсийнинг ўлими бўйича Миср тергов бошлаши кераклигини таъкидлади. Мурсийнинг жисмоний аҳволи очиқча ёмонлашгани ва даволаниши учун қўйилган талаблар жавобсиз қолгани маълум қилинган баёнотда 67 ёшли Мурсийнинг қамоқхонадаги қийин ҳаёти ҳам тилга олинди. Баёнотда Мурсий оиласига камерасида ётоқ йўқлиги, совуқ бетонда ётганидан бўйни ва елкаси оғриётганлигини сўзлаганлиги ҳам қайд этилди. Мурсийнинг диабет хастаси бўлганлиги ва бир неча марта керакли тиббий хизматлар кўрсатилмаганлиги учун шакар комасига тушганлиги таъкидланган баёнотда Мурсий ўз ҳаётидан хавотирда бўлгани учун қамоқхона овқатларини емасдан консерва озиқлар истеъмол қилганлиги маълум қилинди.

Иҳвон бу ҳақда “Мурсий қасддан ўлдирилди. Бу бўйича халқаро тергов комиссияси қурилиши керак” деди. баёнотда “Мурсий жуда оғир шартларда камерада тутилиб, тиббий хизмат каби энг оддий ҳуқуқдан ҳам маҳрум этилди. Унинг ўлимига Миср ҳукумати жавобгар” дейилди.

Европа иттифоқи раҳбарлари ва аъзо ўлкалар Мурсийнинг вафоти бўйча ҳеч қандай таъзия билдирмаганлиги эътиборни тортди. Анъана бўлган вафот этган юқори лавозимли раҳбарлар ва сиёсатчиларга таъзия билдирадиган ЕИ комиссияси раиси Юнкер билан ЕИ кенгаши раиси Дональд Туск ҳам Мурсийнинг ўлими олдида жим қолишди. БМТ инсон ҳуқуқлари олий комиссарлиги ҳам сукут сақлашни маъқул кўрди. Европа шу тариқа демократия борасидаги иккиюзламачилигини яна бир бор дунёга кўрсатди.


Бошқа мақолалар