ИШИДдан яна бир таъқиқ


  • 6 Октябрь, 2014
  • 1177

Террористик ташкилот бўлган ИШИД (Ироқ Шом ислом давлати)нинг Ироқнинг Дияла вилоятига қарашли Жалавла ва Ас-Садия туманларида аҳолининг Қурбон байрами сабабли қабрларни зиёрат қилишларига йўл қўймаганликлари маълум қилинди.

Хабарда ИШИД аъзолари барча қабристонларнинг атрофларини ўраб олиб, аҳолига қабрларни зиёрат қилишларига рхсат бермагани билдирилди.

ИШИДнинг қабр зиёратини “бидъат” сифатида кўриши билдирилиб, уларнинг бу қарорига қарши чиққанларга оғир жазолар берилиши таҳдид этилгани айтилди.

ИШИД бошчилигидаг қуролланган гуруҳлар июнь ойида Мусул билан бирга бир қанча жойни ўз назоратига олишганди. Бунинг ортидан ўлканинг турли жойларида ИШИД билан хавфсизлик кучлари орасида тўқнашувлар бўлиб ўтмоқда. АҚШга қарашли ҳаво кучлари ҳам ИШИД назоратидаги жойларга ҳаво ҳужумлари ташкил қилишмоқда.


Бошқа мақолалар