Путиннинг ёрдамчиларидан ИШИД иддаоси


  • 9 Декабрь, 2014
  • 1311

Россия давлат президенти Владимир Путиннинг ёрдамчиларидан Александр Проханов ИШИДнинг Исроил разведкаси “MOSSAD” тарафидан таълим олишини иддао қилди.

Эроннинг Press TV каналига интервью берган Проханов ИШИД “Mossad” тарафидан ҳарбий таълим олганлигини айтди. Рус вакили ИШИДнинг АҚШнинг Ўрта Шарқдаги сиёсатининг маҳсулоти эканлигини билдирди. Проханов “ИШИД АҚШнинг қўлидаги воситадир. АҚШ Европага биз олдини олмасак, ИШИД сизларга зарар етказади, дейди” деди.

Проханов ИШИДнинг бош мақсадларидан бири Россия ва Эрон эканлигини иддао қилди. Проханов “Улар ўтган кунларда Чеченистонда бизга ҳужум қилишди. Уларнинг идеологиясида Эронда Ўрта Шарқдаги бошқа мусулмон ўлкаларида бўлган исломий татбиқлар билан алоқадор ҳеч нарса йўқ” деб гапирди. Проханов “АҚШ ва Исроил бир тарафда ва иккиси ҳам ИШИД каби террористик ташкилотларни қўллаб-қувватламоқда” деди.


Бошқа мақолалар