- 2024-11-05
22 майда Саудия Арабистонининг шарқида жойлашган Аш-Шарқия вилоятидаги Имом Али номидаги шиалар масжидида жума намози пайтида кучли портлаш содир бўлди. Охирги маълумотларига кўра, бомба портлаши оқибатида камида 20 киши ҳалок бўлган, 50 га яқин киши жароҳат олган. Улардан баъзилари оғир аҳволда.
Намоз пайтида масжидда 150 га яқин одам бўлган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ушбу терактни амалга оширган кимса ўз жонини тиккан террорчилардан. Аш-Шарқия вилоятида асосан шиа фирқасидаги мусулмонлар яшайди. Мамлакатнинг қолган қисмидаги аҳоли аксарият салафий-ваҳҳобий оқимига эътиқод қилади.
ИШИД жангарилари масжидда уюштирилган теракт учун жавобгарликни ўз зиммасига олди.