- 2014-01-10
Туркия ИШИДни қўллаб-қувватлаш билан айбланаётган бир вақтда Washington Post газетаси тайёрлаган харитага кўра, ИШИДга қўшилганлар орасида Англия ва Франция ватандошлари кўпчиликни ташкил қилади.
АҚШнинг машҳур газетаси эълон қилган харита ИШИДнинг ичидаги хорижликларни кўрсатиб берган. Харитага кўра, Туркиядан ИШИДга қўшилганлар сони 400 киши. Лекин ислом ўлкаларидан ташқари келиб қўшилувчилар сони Россия ва Европа ўлкаларидан бўлмоқда.
ИШИДга Россияда келиб қўшилганлар сони 800 киши атрофида, уларнинг катта қисми чечен жангарилари эканлиги тахмин қилинмоқда.
Европа ўлкаларидан эса биринчиликни Англия эгаллаган. Англия ватандошларидан ИШИДга келиб қўшилганлар сони 488 нафарни кўрсатмоқда. Франция ҳам ИШИДга келиб қўшилувчиларнинг сони энг кўп бўлган давлатлардан бири. Франциядан 412, Бельгиядан 296, Германиядан 240, Голландиядан эса 152 киши ИШИД террористик ташкилотига келиб қўшилган. АҚШдан эса 130 нафар ватандош келиб қўшилган.
ИШИД таркибидаги энг кўп хорижлик Шимолий Африка мусулмон ўлкаларидан келмоқда. Булар қуйида кўрсатилган:
1. Тунис 3000
2. Саудия Арабистон 2500
3. Иордания 2089
4. Марокко 1500