- 2021-01-09
Туркиянинг йирик нашрлари янги йил кечаси Истанбул шаҳрининг Reina тунги клубида теракт содир этган террористнинг исмини эълон қилишди. Ушбу терактда 39 киши ҳалок бўлганди.
Тунги клубнинг камералари орқали теракт содир этган кимсанинг фотосуратлари тарқатилганидан сўнг, қидирув-суриштурив ишлари янада мураккаблашди. Террорчи ҳақидаги илк бора илгари сурилган, яъни унинг миллати ўзбек экани ҳақидаги тахминлар ўз тасдиғини топди.
Турк нашрлари ички ишлар вазирлиги маълумотларига асосланган ҳолда хабар беришича, тунги клубга ҳужумни “Абу Муҳаммад Хуросоний” лақабли ўзбекистонлик Абдулқодир Машарипов амалга оширган.
Тергов ҳужжатларига кўра, Машарипов 15 декабрь куни Коня шаҳридан Истанбул шаҳрига автобусда йўл олган.
Аввалроқ турк нашрлари террористнинг Қирғизистон ватандоши Яҳё Машрапов эканлигини эълон қилганди. Лекин кейинроқ гумонланувчининг ўзи интервью бериб, ушбу жиноятга алоқадорлигини инкор қилди.