Кэмерон BBCга танбеҳ берди


  • 30 Июнь, 2015
  • 1084

Англия бош вазири Дэвид Кэмерон “ИШИД ни ислом давлати деб атаманглар” деди.

Англия Бош вазири Дэвид Кэмерон ИШИД хабарларида “ИД”, яъни ислом давлати номини ишлатган BBC журналистини, бу ташкилотга “Ислом давлати” дейишдан воз кечишга чақирди. Кэмерон “Ислом давлати” ифодасининг террористик тўда билан ҳеч қандай алоқаси бўлмаган миллионлаб мусулмонни таҳқирлаётганини айтди.

BBC Radio4 да машҳур радио бошловчи Джон Хамфрисга интервью берган Кэмерон дикторнинг “Ислом давлати” ифодасини ишлатишига “BBCнинг бу тўдага ислом давлати дейишдан воз кечишини истардим. Улар ислом давлати эмас, қўрқинчли варвар бир режим. Қилаётган ишлари фақатгина ислом динини ерга уришдан иборат. Бу дастурни тинглаётган кўплаб мусулмонлар “Ислом давлати” ифодасини ҳар эшитганида ўзини камситилгандек ҳис қилишади. Шунинг учун ҳеч бўлмаса бош ҳарфларини йиғиб ИШИД деб айтган дуруст” деди. 


Бошқа мақолалар