Битмас-туганмас бойлик


  • 1 Ноябрь, 2014
  • 1306

Бир кунда бир миллион харж қилса ҳам тугамайдиган бойлик!

Дунёдаги миллиардерларнинг сони молиявий инқирозга қарамай ортиб бораётган бир вақтда дунёнинг энг бадавлат кишиларининг пуллари неча йилга етиши қизиқарли мавзуга айланди. Англиядаги хайрия жамғармаси бўлган “Oxfam” дунёнинг энг бадавлат ўн кишисининг бойлигини неча йилда сарфлаб тугатишини борасидаги тадқиқоти эътиборга тушди. Кунига бир миллион доллар сарфлаган тақдирда энг бадавлат ўн киши бойлигини неча йилда тугатишини ҳисоблаб чиққан “Oxfam”нинг тадқиқотига кўра, 80 миллиард доллар бойликка эга бўлган мексикалик бизнесмен Карлос Слим пулини 220 йилда аранг тугатиши маълум бўлди. Microsoftнинг соҳиби ва 79 миллиард долларлик давлати билан дунёнинг энг бадавлат иккинчи одами бўлган Билл Гейтс кунига бир миллион доллар сарфласа, бойлиги 218 йилда тугаши аниқланди.

Дунёга машҳур либос бренди “Zara”нинг соҳиби Амансио Ортега эса 63 миллиардлик бойлигини 172 йилда тугатиши маълум бўлди.

2008 йилда юз берган ва ҳалигача таъсир этаётган инқироздан кейин дунё миқёсида бадавлат кишилар сони 6 йил ичида икки баробарга ошди. 2009 йили дунёдаг миллиардерлар сони 793 нафар бўлган бўлса, 2014 йили бу кўрсаткич 1645 нафарга етди. Бу орада дунёнинг энг бадавлат аёллари ҳам аниқланди. Рўйхатда биринчи ўринни 37.9 миллиард доллар билан “Walmart”нинг соҳиби Кристи Вальто эгаллади. Иккинчи ўринни эса 31 миллиард доллар билан француз косметик бренди “L'Oreal”нинг эгаси Лилиан Беттанкур эгаллаган.


Бошқа мақолалар