Англия саудиялик дипломатларни ўлкадан чиқариб юборди


  • 26 Февраль, 2020
  • 440

Англия Саудия Арабистонлик дипломатларни ўлкадан чиқариб юборди. Дипломатларнинг маст ҳолда автомобиль бошқарганлиги учун ўлкадан чиқариб юборилгани маълум бўлди.

Исмлари ошкор қилинмаган Саудия Арабистон элчихонасининг ходимлари учта қоидабузарлиги учун чиқариб юборилди.

Улардан бири 2018 йилдан эътиборан икки марта маст ҳолда автомобиль бошқарганлик айби билан, наригиси эса маст ва таҳликали автомобиль бошқарганлик айби билан ўлкадан чиқариб юборилганлиги маълум қилинди.

Бу ҳақда баёнот берган Британия ташқи ишлар вазири Доминик Рааб “Айблари жиддий бўлганлиги сабабли ҳар иккиси ҳам дипломатик вазифасидан озод этилди” деди.

У баёнотда хорижий дипломатларнинг қонунга зид ишлари нохуш қарши олинишини ва ноқонуний фаолияти бўйича бутун даволар жиддий кўриб чиқилишини билдирди.


Бошқа мақолалар