- 2021-10-14
Ватиканнинг собиқ Париж элчиси архиепископ Луиджи Вентура жинсий тажовуз билан айбланиб, ҳибсга олинди.
Париж жиноят суди Вентурага 2018-2019 йилларда Ватиканнинг Париждаги элчиси сифатида фаолият кўрсатган даврида 4 нафар эркакка жинсий тажовуз қилганлиги билан айбланиб, 8 ойлик қамоқ жазоси белгиланди.
Суд юқоридаги 4 кишига 13 минг евро ва 9 минг евро суд харажатларини тўлашга қарор чиқарди.
Соғлиги ёмонлашгани боис судда иштирок этмаган Вентура барча акйбловларни рад этди.
Ораларида Париж мериясининг собиқ ходими ҳам бўлган 4 эркак ўтган йил Вентурани жинсий тажовузга уриниш билан айблаб, судга мурожаат қилганди.
Вентуранинг дипломатик дахлсизлиги 2019 йил июль ойида бекор қилинганди. Париж прокуратураси 2019 йил февраль ойида ушбу иш бўйича терговни бошлаганди.