Барселонага янги ватан ва янги лига изланмоқда


  • 12 Ноябрь, 2014
  • 1271

Барселона футбол жамоаси раҳбарлари Каталония Испаниядан ажралиб чиққан ҳолатда келажаклари қандай бўлиши ҳақида бош қотиришяпти.

Дунёнинг энг муҳим матчларидан бири сифатида кўрсатиладиган “Эл-классико”нинг ниҳоясига етиши маъносига келадиган ушбу бўлиниш футбол мухлисларини ҳам ўйлантириб қўйди. Испанлар Каталония ўз мустақиллигини эълон қилгудек бўлса, Барселонани ўз сафларида кўришни исташмаяпти. Сўнги ўтказилган сўровномаларга кўра, Барселонанинг Испания чемпионатидан чиқариб ташланишини хоҳловчилар 60%ни ташкил қилиши маълум бўлди. Каталонияликлар эса аксинча Ла-лигада қолишни исташмоқда.

Якшанба куни ўтказилган овоз беришда Бавария бош мураббийи Пеп Гвардиола, капитан Хави Эрнандес ва Пике мустақиллик учун овоз беришди. Каталониянинг мустақиллиги футболдан анча муҳим эканлигини таъкидлаган бу кишилар Барселона клубининг кўчада қолмаслигини айтишди.

Спорт мухбирлари эса 7,5 миллион аҳолига эга бўлган Каталониянинг Ла лигада фақат иккита клуби борлигига диққат қаратиб, миллиардлик бюджетга соҳиб Барселонанинг бу янгиланишда оёқда қолиши имконсиз эканлигини ёзишмоқда. Испания Барселонани рад қилгудек бўлса, Каталония клубининг айнан Монако каби Франция лигасида ўйнаши мумкинлигини айтаётган мутахассислар “Эл-классико”ни энди кўриш насиб этмаслигини маълум қилишди. Барселонасиз Ла лигада Реал Мадриднинг ҳам обрўси тушишини иддао қилган спорт мухбирлари испан халқининг мустақил Барселонани ўз лигаларида кўришни истамасликларига қарамай сиёсатнинг бунга бир чора топиши мумкинлигини айтишмоқда.


Бошқа мақолалар