Қозоғистон ва Ўзбекистон чегара пунктларини кенгайтиради


  • 22 Июнь, 2017
  • 898

Сенат депутатлари пленар мажлисда Қозоғистон ва Ўзбекистон ҳукуматлари орасидаги чегарадан ўтиш пунктлари ҳақидаги баённомани ратификация қилди. Шу тариқа қонун парламент тарафидан қабул қилинган бўлиб, президентга имзога юборилди.

Инвестиция ва ривожланиш вазири ўринбосари Роман Скляр, ушбу баённома билан чегарадан 80 км узоқликда жойлашган темир йўл ўтиш пункти бўлган "Бейнеу" станциясини чегарага 2 км масофада бўлган "Оазис" станциясига кўчириш кўзда тутилганини таъкидлади.

Бундан ташқари, "Целинный" ва "Сирдарё" деб аталувчи икки янги автомобиль ўтказиш пункти очиш режалаштирилган. Ҳозир мавжуд бўлган автомобиль ўтказиш пунктлари "Қазығурт", "Қапланбек" ва "Атамекен" ўз статусини икки томонламадан кўп томонлама (халқаро)га ўзгартирди.

Транзит пунктлардан ўтувчи Ўзбекистон ватандошларига енгиллаштирилган ўтказиш имконияти берилади. Чегарадан ўтганлиги ҳақидаги белгилар паспортга эмас, миграция карточкасига қўйилади. Бундай транзит фақат енгил автомобилларга берилади. 


Бошқа мақолалар