Samsung S4 iPhone ни тахтидан туширадими?


  • 13 Март, 2013
  • 1181

Samsung билан Apple орасидаги курашда бу ҳафта янги жабҳа очилди.

Samsungнинг Нью-Йоркда намойиш этадиган Galaxy 4 модели iPhoneни тахтидан тушириши тахмин қилинмоқда. Янги телефонда кўз ҳаракати билан экрандаги тасвирни юқори-пастга силжитиши ёки видеони тўхтатиш мумкин бўлиши иддао этилмоқда. “Guardian” газетасининг хабарига кўра, янги телефоннинг намойиши Америка Грэмми мусиқа мукофоти тақдимотига мезбонлик қилган Radio Cityда ўтказилади. “Times” майдонидан тўғридан-тўғри трансляция қилинадиган тақдимот билан Сеул ва Силикон водийси орасидаги кураш янги босқичга чиқади.

Кўз билан ҳаракат

“Samsung”нинг iPhone 5га жавоби деб баҳоланган Galaxy S4да S3 моделларида мавжуд бўлган  ва фойдаланувчининг кўз ҳаракатларини таъқиб этувчи системани асос қилиб олган технология қўлланилиши илгари сурилмоқда. Бу моделда телефонга қараб турган вақтингиз мобайнида экран ўчмайди.

Samsungнинг январда кўз ҳаракати билан тасвирни тўхтатиш ва ўтказиш технологияси учун патент олгани маълум қилинган.

“5 дюмлик экран, 8 ядроли процессор”

Иддаоларга кўра, янги телефон 5 дюм катталикда бўлади. 13 мегапикселлик камераси бўлиши кутилаётган телефон саккиз ядроли процессор билан ишлайди. Бугунги кунда энг замонавий телефонларнинг силикон чиплари кўпи билан 4 ядроли.

Бу хусусиятлар янги телефоннинг iPhone 5дан бироз катта ва анча тез бўлишидан ташқари, яна-да яхшироқ суратга тушириш имконига эга эканлигига ишорадир.

Ҳозирги кунда Samsung бутун ишлаб чиқарувчилардан кўпроқ смартфон сотмоқда. Лекин “олий синф” маҳсулот категориясида Apple чўққида.

Лекин мутахассислар Samsungнинг флагмани ҳисобланган Galaxy S сериясининг iPhone билан орасидаги фарқларни йўқ эта бошлаганини ва бу йил биринчи рақамга чиқишини билдиришмоқда.

Бу мутахассислар ҳиссадолари билан ва iPhone ишлаб чиқарадиган Foxconn фабрикаларида бўлиб ўтган ва телефондаги харита муаммолари Appleни заифлатган бир пайтда Samsungнинг 5 миллиард долларлик реклама бюджети билан лидерликка даъво қилаётганини айтдилар.

“iPhone 5S ишлаб чиқариш тезлаштирилди”

IDC analiz ширкатидан Францеско Жеронимо “Samsungнинг янги телефони келгуси икки йилда Appleнинг янги телефонидан кўп сотилса, ажабланмайман” деди.

“Jefferies Bank”дан Питер Мисек эса Samsungнинг янги телефон билан алоқадор “буюк” мақсадлари борлигини сўзлади. Мисекга кўра, Samsungнинг илк тўққиз ойда 100 миллион буюртма олиши кутилмоқда. Appleнинг энг кўп сотилган модели бўлган iPhone 4S декабрь ойи сўнггидан бошлаб 15 ойда 110 миллионга етганди.

Apple iPhone 5ни сентябрдан чиқарди. Ширкатнинг Samsungнинг S4 ҳамласи қаршисида янги модели iPhone 5S ишлаб чиқаришни тезлаштириб, жорий йил ёзда сотувга чиқаришни мўлжалламоқда.

iPhoneнинг янги моделида интерфейс ўзгартирилиши, овозли буйруқ программаси Siriнинг такомиллаштирилиши, “булут”да фильм қувватининг орттирилиши ва балки баҳоси арзонлашуви тахмин қилинмоқда.

 


Бошқа мақолалар