Афғонистонда теракт


  • 12 Январь, 2023
  • 199

Афғонистон пойтахти Қобулда ташқи ишлар вазирлиги биноси олдида бир террорист ўзини портлатиб юборди. портлаш натижасида 21 киши ҳалок бўлди.

Ҳодиса кеча маҳаллий вақт билан 15:40 да рўй берди. Толибонлар ҳукумати бош вазир девонхона бошлиғи ўринбосари Аҳмадулла Муттақий террорист бино ичига киришга уринганлигини, лекин қўриқчилар тўхтатиб қолганидан кейин ўзини портлатиб юборганлигини маълум қилди.

Портлаш натижасида жами 21 киши ҳалок бўлиб, улар орасида ташқи ишлар вазирлиги ва маданият вазирлиги ходимлари бор. 


Бошқа мақолалар