АҚШ императорлиги чўкмоқда


  • 20 Декабрь, 2017
  • 755

Покистон билан Хитой ҳукуматлари орасидаги савдода АҚШ долларидан фойдаланишдан воз кечиб, Хитой юанига ўтиш учун ҳаракатлар бошланди. 

“Dawn” газетасида эълон қилинган хабарга кўра, Покистон ҳукумати билан Хитой орасидаги савдода Хитой юанидан фойдаланиш учун келишув тузилди.

Покистон ички ишлари вазири Аҳсан Иқбол Хитой-Покистон иқтисодий коридори (CPEC) учун узоқ муддатли режа (LTE) расмий эълони охирида матбуотга берган интервьюсида “Икки ўлка орасидаги савдо учун АҚШ доллари ўрнига юандан фойдаланиш чора-тадбирларини кўряпмиз” деди.

Покистон ва Хитой орасидаги икки томонлама савдо ўлкалар эркин савдо келишувини имзолагандан 10 йил ўтиб, 2015 йилдан 2016 йилгача 13,8 миллиард доллар бўлди.

Энергетика, қуруқлик ва темир йўллари, савдо ва саноат парклари, туризм, аграр соҳалари бўйича ўлкалар ҳамкорлик қилишмоқда. Режа уч босқичли бўлиб амалга ошади ва илк босқич 2020 йили тугайди. Ортидан учинчи босқич 2025 йили бошланиб, 2030 йили тугайди.

Режа доирасида ўлкалар кўп соҳали ҳамкорликни ривожлантириш ва сиёсат координациясини кучайтириш билан бирга кредит тизими ва молиявий хизматлар қуришни ҳам мақсад қилишган.


Бошқа мақолалар