- 2016-08-10
Швейцариянинг Цюрих ва Сингапур шаҳарлари 2023 йилда дунёнинг энг қиммат шаҳарлари деб тан олинди.
“Worldwide Cost of Living Index” маълумотларига кўра, ўтган йилги биринчи ўринни олган Нью-Йорк учинчи ўринга тушиб кетди. Учинчи ўринни Швейцариянинг яна бир шаҳри Женева ҳам эгаллади.
Шуни таъкидлаш керакки, Цюрих ўтган йили олтинчи ўринни, Сингапур эса иккинчи ўринни эгаллаган эди. Женева эса еттинчи ўринда жой олган.
Швейцария шаҳарларининг рейтингда бундай ўсиб кетишига сабаб Швейцария франкининг мустаҳкамланиши, озиқ-овқатнинг, уй учун товарлар қимматлашиши деб ҳисобланмоқда. Сингапурда эса транспорт ва кийим қимматлиги сабаб қилиб кўрсатилган.
Дамашқ (Сурия) энг арзон шаҳар сифатида ўр ўрнини (173) эгаллаб қолди. Теҳрон (Эрон) ва Трипполи (Ливия) ҳам рўйхатнинг остида мос ҳолда 172 ва 171-ўринни эгаллаган.