Бешта давлат БРИКСга қўшилди


  • 3 Январь, 2024
  • 50

БРИКС таркибига 1 январь куни бешта янги аъзо давлат — Миср, Эрон, БАА, Саудия Арабистони ва Эфиопия қўшилди. Россия ташкилот раислиги лавозимини эгаллади. Бу ҳақда Кремлин сайтида хабар берилди.

“1 январь куни Россия БРИКСга раислик эстафетасини қабул қилди, ўтган август ойида тасдиқланган БРИКСнинг XV саммити қарорига кўра, у ҳозирда 10 та давлатни ўз ичига олади. БРИКСга Миср, Эрон, Бирлашган Араб Амирликлари, Саудия Арабистони ва Эфиопия янги тўлиқ аъзо сифатида қўшилди”, — дейилади Россия президентининг расмий сайтида.

Бир неча кун олдин Аргентинанинг янги президенти Хавер Милей мамлакатнинг БРИКСга киришини рад этганди.

daryo.uz дан олинди.


Бошқа мақолалар