Янги туғилган гўдакларга рус ватандошлиги


  • 17 Июнь, 2022
  • 24

Рус нашрларида ўрин олган хабарларда Россия ишғол қилиб олган Украинанинг Запорожье ва Херсон вилоятларида янги туғилган чақалоқларга Россия ватандошлиги берилиши таъкидланди.

Россиянинг Украинага қарши ҳужумлари давом этаётган бир вақтда Россия ишғол этган Запорожье ва Херсон вилоятларида янги туғилган чақалоқларга Россия ватандошлиги берилиши айтилиб, ушбу татбиқ учун 24 февраль санаси асос қилиб олинади.

Херсон вилоятидаги Россия дастакли бошқарув вакили Кирилл Стремоусов берган интервьюсида 16 февралдан бошлаб туғилганларга автоматик равишда Россия ватандошлиги берилишини билдирди.

Запорожье вилоятидаги Россия дастакли бошқарувнинг бошқа бир вакили Владимир Рогов эса янги туғилган гўдакларга Россия ватандошлиги бериш бўйича кўрсатма Россия президенти Владимир Путин офисидан келганлигини айтди.

Ўтган май ойида Путин Запорожье ва Херсон вилоятларида яшайдиганлар учун Россия ватандошлигини олиш жараёнини қулайтирадиган қарор эълон қилган эди. Европа иттифоқи эса ушбу қарорни Россиянинг Украина ҳудудининг бир қисмини “мажбурий интеграция қилиш” деб баҳолаб, ушбу ҳудудларда берилган Россия паспортларини тан олмаслигини билдирганди.


Бошқа мақолалар