Эроннинг ютуғи


  • 25 Ноябрь, 2013
  • 1258

Эрон билан БМТ Хавфсизлик кенгашининг 5 та доимий аъзоси ва Германия орасидаги Эроннинг ядро дастурига доир музокараларда битим имзоланди.

Франция Ташқи ишлари вазири Лоран Фабиус ва Германия Ташқи ишлари вазири Гидо Вестервелле музокаралар бўлиб ўтган Женева “Intercontinental” меҳмонхонасидан чиқаётиб журналистларнинг “Бир битимга келдингизларми?” деган саволига “Ҳа” деб жавоб беришди. Битим Женевадаги музокараларнинг учинчи босқичида бешинчи куннинг охирида имзоланди. Музокараларда АҚШ Ташқи ишлари вазири Жон Керри, Россия Ташқи ишлари вазири Сергей Лавров, Франция Ташқи ишлари вазири Лоран Фабиус, Англия Ташқи ишлари вазири Уильям Хейг, Германия Ташқи ишлари вазири Гидо Вестервелле, Хитой Ташқи ишлари вазири Ван И, Европа иттифоқи Ташқи алоқалар ва хавфсизлик сиёсати вакили Катерина Эштон ва Эрон Ташқи ишлари вазири Муҳаммад Жавод Зариф иштирок этди. Битимнинг тафсилоти ҳақида бир неча соатларда маълум қилиниши кутилмоқда.


Бошқа мақолалар