Ипак саҳифали Қуръони карим


  • 24 Ноябрь, 2016
  • 1154

Озарбайжонлик 33 ёшли мусаввир ва дизайнер устаси Тунзале Меммедзаде исмли қиз Қуръони каримни саҳифаларини ипакдан ишлаб чиқди.

Олтин ва кумуш бўёқ билан муқаддас Қуръон оятларини ипак матога ёзиб тайёрлаган озарбайжонликҳунарманднинг бу иши жаҳондаги илк бадиий асардир. Бу китоб учун Тунзале 50 метр қора ипак билан 500 миллилитр олтин ва кумуш бўёқдан фойдаланган.

29х33 ҳажмидаги ипак саҳифали Қуръони каримни тайёрлаш учун 3 йил вақт кетган. Туркияда Мармара университетининг ҳунар тарихи соҳасининг докторантурасида ўқиётган Тунзале Меммедзаде бу ишга киришишдан олдин бу каби асарлар аввал ҳам бўлган-бўлмаганлигини ўрганди.  

Тунзале “Тадқиқотлар натижасида бу вақтгача бундай Қуръони карим бўлмаганлигини билдим. Бу вақтгачаҚуръони карим жуда кўп нарсаларага ёзилган. Лекин ипак саҳифага ёзилиши илк маротабадир. Мен бу Қуръони каримнинг ҳар бир саҳифасини ипак толаларидан тўқидим. Шу билан бир қаторда ипак Қуръони каримда тилга олинганматодир” – деди.

Араб ҳарфларини билганлиги учун оятларни ёзишда қийналмаганлигини айтиб ўтди.

“Бу ишни охиригача якунлашни жуда истадим. Бу ишимни ниҳоясига етказдирган Аллоҳу таолога беҳисоб шукрлар айтаман. Жаҳонда илк бор Қуръони каримни ипак саҳифаларга ёзганим учун бахтлиман”, - деди.


Бошқа мақолалар