Отнинг ўлими, итнинг байрами


  • 9 Июнь, 2015
  • 1460

Туркияда бўлиб ўтган 7 июнь сайловларидан аввал Туркияга ва президент Эрдўғонга қутурган итдек ташланаётган хочли иттифоқ ғалабаларини нишонлаяпти.

Ғарб газеталарининг кўпи бош саҳифасига Туркиядаги сайлов натижаларини бериб, коммунист курд фирқаси ҲДПнинг муваффақиятини таъкидлаб, АКП 41 фоиз билан биринчи ўринни эгаллаган бўлса ҳам аслида мағлубиятга учраганини ёзишди.

“La Repubblica” газетаси бош саҳифасида иккита изоҳ билан хабар берди.

Адриано Софри номидан ёзилган хабарини “Янги минг йилликнинг Салоҳиддин Айюбийси базўр тўхтатилди” сарлавҳаси билан нашр қилди.

Эрдўғоннинг бир митингдаги Қуддусга ислом байроғини тикамиз деганига шама қилиб, унга Салоҳиддин Айюбий номини лойиқ кўрганини хотирлатди.

Шу газетада Марко Ансалдо муаллифлигидаги мақола эса “Султонга тарсаки! Туркияда бурилиш нуқтаси” сарлавҳаси билан чоп этилди.

Мақолада “Оқ кўйлакли бир курд илк бор Туркия парламентига кирмоқда ва султоннинг кибрини ер билан бир қилмоқда. Сокин гапира оладиган, озчилиларни, аёлларни ва бир жинсли никоҳларни ёқлайдиган Салоҳиттин Демирташ Эрдўғонга қарши чиқмоқда. Ҳилол ўлкаси (Туркия) учун бир инқилоб” дейилди.

Исроил нашрлари Туркиядаги сайловларни “Истанбулга қайтмоқдамиз!” деган сарлавҳа остида хабар беришди. Бир неча йиллардан бери Фаластин тупроқларида ишғолчилик сиёсатини юритган, ўн минглаб фаластинлик ва ғазолик оддий халқни қатл этган Исроилга энг қаттиқ шаклда қарши чиққан ўлка бўлган Туркиядаги сайловлар натижасидаги ноаниқлик уларнинг хурсандчилигига сабаб бўлди. Турк тв канали “Haber7”нинг хабарига кўра, сайлов натижаларини сония-сония эълон қилган Исроил медиаси расмий бўлмаган натижаларнинг маълум бўлиши билан тантанани бошлаб юборди.

12 йиллик давлат бошқаруви даврида Исроилга ва унинг сиёсатларига қарши чиққан АКП ҳукуматининг янги даврда ёлғиз ҳукумат қура оладиган сонда депутат чиқара олмаслиги энг кўп Исроилни севинтирди. Исроил нашрлари сайлов натижаларини “Эрдўғон кетди, энди яна-да кучлимиз” сўзлари билан изоҳлади.

Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяҳуга яқинлиги билан маълум бўлган “İsrael Today” газетаси сайловда халқнинг “Эрдўғонга йўқ” деганини нашр қилди. Ушбу газета дунёнинг ҳеч бир ерида учрамаган шаклда Туркиядаги сайловлар учун газетанинг илк уч саҳифасини ажратди.

АКПни “террористик ташкилот” деб баҳоланган Хамаснинг энг катта дастакчиси эканлигини ёзган газета икки ўлка алоқаларининг сўнгги йилларда ёмон эканлигини, шу сабабли исроиллик туристларнинг Туркияга бора олмаётганидан нолинди.

Туркияда умумжаҳон яҳудий бойларига хизмат қилувчи "Доған" нашри ва АҚШ махфий ташкилотига хизмат қилувчи нурчилрадан "Жаҳон" нашрларининг қувватли дастагини олган коммунист курд фирқаси ҲДП жами 13 фоиз овоз тўплашда Исроилдан ҳам катта ёрдам кўрди. 


Бошқа мақолалар