Эрон косметик маҳсулотлар истеъмолида 7-ўринда


  • 9 Декабрь, 2014
  • 1225

Аҳолиси жиҳатидан дунёда 17-ўринда бўлган Эрон косметик маҳсулотларни истеъмол қилиш бўйича дунёда 7-ўринда туради.

Эрон озиқ-овқат ва дори бўйича вазир Расул Диявенд ўлкага расмий равишда бир йилда тахминан бир миллиард долларлик косметик маҳсулотлар келтирилишини маълум қилди. Лекин контрабанда йўллари орқали келтирилган маҳсулотлар эса бу рақамдан анча баланд эканлигини билдирди. Диявенд ўлка бозоридаги макияж маҳсулотларининг кўпи сифатсиз ва арзон моддалардан ишлаб чиқарилганлигини айтди.

Иқтисодиёт вазири ёрдамчиси Масуд Карбасиян ўтган йили контрабанда йўллари орқали ўлкага киритилган косметик маҳсулотларнинг қиймати 2,2 миллиард доллар атрофида эканлигини маълум қилганди.

Эронда аёллар макияжга катта аҳамият беришади. Кўчаларда пардозсиз юрган аёлни кўриш қийин. Ўлкада пластик жарроҳлик, айниқса, бурун пластик амалиёти аёллар орасида кенг тарқалган. 


Бошқа мақолалар