- 2020-01-08
Қиролича Елизавета II Букингем саройининг реставрацияси учун 150 миллион фунт стерлинг (237 миллион доллар) ажратди. Мусулмон ўлкаларда раҳбариятга оид бирон нима қурилса, дарров харажатини осмонларга чиқариб, оғиз кўпиртириб гапирадиган инглиз нашрлари, бу ҳақда ҳеч қандай хабар беришмади.
Англия ҳар гал мусулмон ўлкалардаги қурилишларни тилга олиб, халққа пул сарфланмай маиший биноларга жуда кўп сарф-харажат бўлаётганини даъво қилади. Лекин қироличанинг Букингем саройини реставрацияси учун ажратган маблағи маълум бўлгач, сичқонни ини минг танга бўлиб кетди. Қиролича Елизавета II яшайдиган Букингем саройини янгилагиси келди. Ўн йил давом этадиган таъмирлаш ишлари учун 150 миллион стерлинг, яъни тахминан 237 миллион доллар маблағ кетиши маълум бўлди. Таъмирлаш ишлари харажати қироллик учун ташкил қилинган жамғармадан тўланиши қайд этилди. Лекин лойиҳанинг жуда баланд молияти сабабли қўшимча ҳомийларга эҳтиёж туғилди. Инглиз нашрлари эса, қироличанинг сарф-харажатини кўрмаганга олишди. Бунга фақат Шотландия норозилик билдирди.
Шотландия миллий партияси қироллик бюджетига тўловларни тўхтатиш борасида қарор чиқарди. Аслида Шотландия, қироллик бюджетига йиллик 2 миллион стерлинг, яъни 3 миллион 160 минг доллар солиқ тўлайди. Жами қироллик бюджети эса 40 миллион стерлинг атрофида. 1703 йили қурилган Букингем саройи охирги марта 1952 йили тўла таъмирдан чиқарилганди. Сўнгги таъмирлаш ишларида эса тош блоклар ўрнидан олинади, Саройнинг эскирган сув-электрик тармоқлари янгиланади.