- 2020-02-28
Германиянинг Мюнхен шаҳридаги “Олимпия” савдо марказида террористик ҳужум юз берди. Терактда дастлабки маълумотларга кўра, 15 киши ҳалок бўлди, ўнлаб кишилар яраланди.
Германия нашрларида ўрин олган хабарларда Мюнхеннинг “Olympia-Einkaufszentrum” номли савдо марказида ўт очар қурол овозлари эшитилгани, бунинг ортидан кўп сонли полиция воқеа жойига сафарбар қилингани билдирилди. Воқеа гувоҳларининг таъкидлашича, узун стволли қурол кўтариб юрган 3 нафар шубҳали шахс шаҳар миқёсида қидирилмоқда.
Полиция аҳолини савдо маркази атрофидан кетишларини, уйларидан чиқмаслигини ва кўпчилик тўпланадиган жойлардан узоқ бўлишга чақирди.
Қонли террор ҳужумидан кейин Мюнхен шаҳрида фавқулодда ҳолат эълон қилинди.
Сўнгги хабарларга кўра, Мюнхен полицияси террористнинг жонсиз жасадини топганлигини тасдиқлади. Полиция хабар беришича, террорист ёлғиз ўзи бўлган. Отишма содир этганидан кейин у ўз жонига қасд қилган. Террористнинг 18 ёшли асли эронлик Германия ватандоши эканлиги маъулм бўлди. Теракт уюштиришининг сабаби ҳозирча номаълум.