- 2020-11-03
CIAнинг оламда “Қора минтақа” сифатида танилган тергов марказлари жойлашган ўлкалари ва асирларни йиғиб олиб кетиш учун порт сифатида фойдланган ўлкаларининг харитаси эълон қилди.
АҚШ CIA (МРБ)сининг 11 сентябрдан кейин террорчиликда шубҳаланган кишиларга қарши татбиқ этган исканжали ҳибс ва тергов техникаларига доир ҳужжатларнинг ошкора қилиниши дунёда катта резонансга сабаб бўлди. Ҳар бир сатри исканжа ва ёмон муомала ифодалари билан тўла бўлган 6 минг сатрлик ҳисоботнинг 528 саҳифалик қисми кўплаган ўлкаларни “қийноқ айбига” шерик қилмоқда.
Инглиз газетаси “The Times” юқорида айтилган харитани чоп этди. BBC тарафидан 2006 йили эълон қилинган хаританинг умумий ҳоли Сорос асос солган “Очиқ жамият” институтининг ҳисоботи бўйича тайёрланган. CIAнинг қийноқларига шериклик қилган ўлкалар дунё харитасида қизил рангда кўрсатилган.
Асирларни ўз ҳудудларида вақтинча ушлаб туришга изн берган ўлкалар орасида Греция, Бельгия, Англия, Ирландия, Туркия, Испания ва Португалия ўрин олди. “The Times” газетасининг ҳудудларида АҚШга қарашли “Яширин тергов” ҳужралари бор деб даво қилган ўлкалар орасида Саудия Арабистон, Тайланд, Марокко, Миср, Руминия, Ливия, Польша, Ўзбекистон ва Литванинг борлигини хабар берди.
АҚШнинг муҳим хабар сайтларидан vox.com эса, Кубадаги Гуантанамо қамоқхонасини ҳам ичига олган исканжа марказига айлантирилган ўлкалар рўйхатининг бир қисмини эълон қилди. Айбига қарамасдан дуч келган одамни қийнаб, хоҳалаганларини бўйнига қўйиш мақсадида очилган Қийноқ камералари орасида Афғонистонда 220 минг долларга қурилган қийноқ маркази жуда ёмон шуҳратга эга. CIA тергов марказларига ҳар йили 300 миллион доллар сарф қилиши даво қилинди.
АҚШ собиқ президент ёрдамчиси Дик Чейни шу давр президенти Жорж Бушнинг CIA тарафидан террорчиликда шубҳа қилинган кишиларга раво кўрилган тергов-қийноқ техникаларидан хабардор эканлигини маълум қилди. Чейни “Менимча Буш исканжа услубларини аниқ биларди. Бу услублар устида у билан тортишгандик. Вазиятни ундан яширмадик” деди.
Ўнлаб асирга сувда чўкиш ҳисси берадиган “waterboarding” номли услуб билан бирга диққатни бир нуқтага қаратиш, деворда туриш, тор жойда ҳибс, стресс позициялари, остки бездан фойдаланиш, қўнғизлардан фойдаланиш, ўлим билан таҳдид ва сохта дафн каби кўплаб қийноқ методлари ишлаб чиқилди.
Асирлардан баъзилари 180 соат уйқудан маҳрум қилинди. Баъзилари соатларча шиддатли оғриқ берувчи қўлларибошларининг устида кишанланган ҳолатда тутиб турилди. Баъзи терговчилар асирларга “Рус рулетка”си ўйнаган ҳоллари ҳам кўп учраган.
Эс-ҳуши жойида бўлмаган бир асир маълумот бермагани учун оилангга зарар берамиз деб таҳдид қилинган. Асирлардан бири сўроқларга жавоб бермаганида фарзандига зарар бериш билан қўрқитилди, баъзиларига эса оналарига ёки хотинларига жинсий тажовуз қилиниши ҳамда аёлларининг бўғзига пичоқ тортилиши айтилган. Ўзбекистонда ҳалигача маҳбусларнинг яқинларини ҳам қўшиб қийнаш, хотинларини турмага олиб келиб зўрлаш ҳодисалари кўп кузатилади.