- 2022-09-28
Хитойда автомобиль ҳайдовчиси автоҳалокатга сабаб булиб, ҳодиса одам ўлими билан якун топса, ҳар ўлим эвазига 30 минг билан 50 минг доллар атрофида жарима тўлайди. Лекин жабрланувчи ўлмасдан ногирон бўлиб қоладиган бўлса, унинг соғлигини тиклаш учун миллионлаб доллар тўлашга мажбур бўлади.
Шунинг учун баъзи хитойлик ҳайдовчилар уриб кетган пиёдаси тирик қолган ҳолатда уни такрор-такрор устидан босиб, қасддан ўлдиришга уринишади экан. Кейинчалик тергов давомида ҳайдовчи босиб ўлдирган пиёдасини ахлат уюми ёки картон қути деб ўйлаб колганлигини айтиб оқланишга уринар экан. Шу тариқа қасддан одам ўлдириш айбловидан қутулиб, 2-3 йил қамоқ жазоси ва 30-50 минг доллар атрофидаги жарима билан "сувдан қуруқ чиқади". Сўнгги йилларда бу ҳолат тез-тез учрамоқда.