АҚШнинг ғазаби!


  • 20 Декабрь, 2014
  • 1603

Ўрта Шарқни нишонга қўйган АҚЛ унинг атрофини олов чамбарига олди. Туркия калит вазифасини бажаргани учун унга алоҳида роль тақсимланган. Россия, Эрон, Хитой, Озарбайжон, Украина, Афғонистон, Покистон барчаси шу катта ўйиннинг ичида.

Бу ўйин қачон бошланди? Ким бошлади? Мақсад нима эди? Биздан нима исташмоқда?

Аксарият биз булар ҳақида гапиришни хуш кўрмаймиз.

Бир-биримизни ғажишни, ўзимизни дунёнинг устуни эканлигимизни, барча нарсага ўзимиз қарор беришимизни ўйлаб кўксимизга урамиз.

Аммо афсуски ҳақиқат бундай эмас. Ўзидаги куч-қувватни яхши билган ва нишонга олган ўлкаларга айтганини қилдиришга муваффақ бўлганлар ЎЙИН ўйнашмоқда. Бизлар бу ўйинни кўриб, ўз фикр ва ҳиссиётимиз билан иш тутишимиз керак.

Бугун амалга оширилган операцияни тушуниш учун ИЮНЬ ойига кўз ташлаймиз.

Воқеаларга атрофлича назар ташлашга ҳаракат қилайлик. Чунки бошимизга бало бўлаётганлар бу КЕНГ МИҚЁСЛИ ОПЕРАЦИЯНИНГ ичидаги ижрочиларидир. Ҳеч кимни қораламасдан буни билиб олайлик...

Ортимизда қолган ёз фаслида АҚШ ташқи ишлари вазири Жон Керри хизмат сафари билан Саудия Арабистонига борди. Ушбу сирли сафардан аввал дунё бозорида БРЕНД НЕФТНИНГ баррели 115 доллар эди. Бу нефть учун тарихдаги энг юқори нарх эди. Бундан олувчи ҳам, сотувчи ҳам хурсандди. Бу вақтларда Россия иқтисодиёти ҳам нормал ҳолатда эди. 1 доллар 35 рубль эди. Олти ой аввал иқтисодиёт диёрида баҳор ҳавоси эсиб турарди. Ҳеч кимнинг шикоят қиладиган ўрни йўқ эди.

Лекин шамол терс эсишни бошлаши билан ҳаммаёқ алғов-далғов бўлди. 1 доллар 70 РУБЛГА кўтарилди. Россия ФОИЗкартасини очганидан кейин 80дан 70га тушди. Яна кўтарилиш эҳтимоли юқори. Руслар ўз пулларига мўл сармоядан фоиз бериб, соҳиб чиқишга ҳаракат қилишарди. Нефтда ҳам аҳвол шундай эди. Кеча бренд нефтнинг баррели 59 доллардан сотилди. Саудия Арабистони эса “Нефтнинг баррели 30 долларга тушса ҳам биз ишлаб чиқаришни камайтмаймиз” демоқда.

Молнинг нархи тушмоқда, лекин САУДИЯЛИКЛАР нимагадир нефть чиқаришни борган сари орттирмоқда. Бу жуда ажабланарли ҳолат эди. Аслида ҳеч нарса сир эмасди. Бир куни ошкор бўларди.

28 июнда Керри Жиддада Саудия каролининг меҳмони бўлди. Бу учрашувнинг мавзуси НЕФТЬ нархлари ва ИШИД (Ироқ-Шом ислом давлати) эди. АҚШ ташқи ишлари вазири Саудия Арабистонидан нефть нархларини туширишини талаб қилди. Устига устак ишлаб чиқаришни камайтирмасдан!

Карол бу шубҳали таклиф олдида ўзини йўқотиб қўйди. Нима деб жавоб беришни билмади. Гап чўзилган сари аниқ жавоб ололмаслигини билган Керри “Ёки ИШИД арабистон ҳудудига киришини хоҳлайсизми?” деб имо қилди. Каролнинг бу ҳолда нималар бўлишини тушуниб ета оладиган даражада калласи ишларди. Уни совуқ тер босди.

Аммо столдаги карта ИШИД эди. Бу террорчилар минтақадаги энг катта қуролли куч эди. Ва уларни ким боқиб парваришлаб тургани ҳамма биладиган “СИР” эди. Карол ноилож нархларни туширди. Ҳатто қанча долларгача тушириш кераклигини ҳам ўзи ҳал қила олмасди. Аслида ИШИД деган террор гуруҳи амалга оширган энг катта операция мана шу эди. Бошида Саудия пули ва дастаги билан қурилган ТЕРРОР ТАШКИЛОТи энди ўз “ДЎСТИГА” қасд қилишга шайланган эди. Чунки юқоридан келган буйруқ шундай эди. Ушбу даҳшатли ўйинда пиёдалар кутилмаганда саф ўзгартира оларди. Катта ўйинчилар эса, сенинг пулинг билан ўзингни ва бойлигингни тортиб олишлари мумкин эди. ЎЙИНДАН мақсад ҳам аслида шу эди.

CIA (МРБ) собиқ директори Дэвид Петрэус тузган режа иш берганди. Саудияликлар ўз Хожаларининг битта буйруғи билан нефтни арзонлаштириб, газ нархига сотишни бошлаб юборишди. Оқибатда Москвада иқтисодиёт ер билан бир бўлмоқда эди. Нефть орқали ГАЗ операцияси амалга оширилаётганди. Харидор бутунлай бошқа одам бўлиб кўринса ҳам, аслида парда ортидаВашингтон бутун ГАЗ ҚУВУРЛАРИНИ қўлга олишга уринаётган эди. Буни эса турли воситалар билан кўрсатишаётганди.

Ўтган куни ПЕШАВАРДА сўнгги йилларнинг энг қонли теракти рўй берди. Покистон ҳарбийларининг болалари таълим оладиган бир мактабга ҳужум қилинди. Аскар формасида мактабга кирган Толибон террорчилари автомат қуроллар билан маъсум инсонларнинг жонига қасд қилишди. 1099 ўқувчи ўқийдиган мактабда бир аёл ўқитувчи ёшларнинг кўз олдида тириклай ўртаб юборилди.

Бу ваҳший ҳужумни ТОЛИБОНЛАР ўз зиммасига олишди. Ҳужумдан кейин берилган интервьюлар алдагани бола яхшиқабилида эди. Бу ерда ҳам ҲАҚИҚАТ халқдан ва жаҳон оммасидан яширилди. Бизга фақат УЛАР хоҳлаган нарсаларгина хабар сифатида тақдим қилинди. Уларнинг гапларидан шундоқ бир ташқари чиқиб, соғлом фикр юритувчилар жуда кам эди. Чунки бу жуда қийин иш. Бутун дунё матбуоти жўр бўлиб, бир воқеани бирдай бериб турса, бошқа ЙЎЛ топиш имконсиз-да. Бу воқеа аслида қандай бўлганди? Буни билиш учун бир неча кун аввалга қараш шарт. Хитой узоқ муддатдан кейин эълон қилган кўрсаткичлари билан иқтисодий ўсишда Америкадан ўзиб кетганлигини дунёга маълум қилди. Хитой бу вақтда ЭРОНдан янги ГАЗ ҚУВУРИборасида келишувга ўтирганди. ГАЗ Хитойга қараб оқиши керак эди. Путиннинг туркия билан қилган ҳамкорлигини Хитой бошқа йўл билан амалга оширишга уринаётганди. Газ қувурлари қаердан ўтиши керак эди, дейсизми? Ҳа, топдингиз. Худди ўша Покистондаги мактаб жойлашган ҳудуддан ўтиши керак эди!

КАТТА ЎЙИНЧИЛАР бегуноҳ болалар устидан ҳукм чиқаришди! Яна кимни қўли билан дейсизми? Албатта ўз ичимиздаги ғарб қўғирчоқлари саналувчи ТОЛИБОН орқали! Ислом оламида унақа қўғирчоқ ЖАМОАТ ва ШАЙХЛАР тиқилиб ётибди. Бунга хоҳ ишонинг, хоҳ ишонманг. Ўйин мана шундай қонли ва фожеаларга тўла эди.

ГАЗ УРУШЛАРИ дунёга ёйилди. Туркия бу ерда КАЛИТ ўйинчи. Америка Туркиянинг КАЛИТ бўлишини хоҳлайди. Аслида ёмон таклиф эмас. Лекин хавфсизлик муаммоси бир он аввал битиши шарт.

Вашингтон Хитой ва Россия билан очиқча урушга енг шимарди. Европанинг назоратини ҳечкимга бергиси йўқ. Украинакризиси шунинг учун ҳам жуда муҳим! ГАЗ ўтадиган йўл бўлишдан ташқари Хитой ўтган йили Украинадан БЕЛЬГИЯ майдоничакеладиган ер олиб, уни буғдойзорга айлантирганди. Хитойга нон шу ердан бориши керак эди. АҚШ Украина кризиси орқали ўша "нон"ни ҳам Хитойдан тортиб олди. Украинаги ҳолатдан зарар кўрганларнинг бошида Хитой туришини унутмайлик. Хўш, шунча давлатнинг иқтисодини остин-устун қилаётган ушбу ифлос операцияларни ким амалга оширяпти? Аслида ҳаммага маълум бўлган исм. Туркиядаги 2013й. 17 декабрда юз берган тўнтаришга уринишдан кейин Турк ХАЛҚ БАНКИнинг ички ҳужжатларига кўз олайтирган ДЭВИД КОХАН! У қўл остидаги кадрлари ва молиявий кучига ишониб шунча ғавғоларга бемалол киришмоқда.

Жанжал аслида бу ерда изоҳлаганимиздек жуда катта! 


Бошқа мақолалар