- 2012-02-26
Анчадан бери ёзяпман... Жаҳоннинг қайси томонга кетаётганини аниқлаш учун 8 ноябрда Трамп ПРЕЗИДЕНТ бўлиб сайланганидан кейин анчагача кузатдим. Изландим. Мувозанатларни ўрганишга уриндим. “Нима бўлади” деган саволга жавоб изладим. Кунлар ўтган сайин ТРАМПнинг ПЕНТАГОНГА яқин эканлигини ва ўша сафда қолишини англаб етдим. Зийрак инсонлар ҳам тушунгандир, ҳойнаҳой!
Чунки сайланганидан кейин унга ва атрофидагиларга қилинган ҳамлалар ТРАМПнинг "ковушини" тўғрилаб, "чизилган" йўлакка солиш мақсадида эди. Трамп ва орқасидаги куч бу ҳамлаларни вақтида кўрди, чап берди ва ғолиб бўлди. Энди рақибларига, Трампни ЛАВОЗИМИДАН БЎШАТИШДАН бошқа чора йўқ. Бу осонми? ҲЕЧАМ ОСОНМАС... Вазият шундай тус олганидан кейин ПРЕЗИДЕНТНИ тахтга чиқарган орқадаги КУЧ ўз ўйин режасини амалга оширишга киришди.
НАТО қиёфасига бурканиб, ҳамла устига ҳамла қилишни бошлаб юборишди. Ҳали ур-йиқитнинг каттакони олдинда! Беҳазил!
Қани бир разм солайлик...
Қозоғистон, Туркманистон, Ўзбекистон, Камбоджа, Индонезия, Малайзия, Мьянма, Филиппин, Сингапур, Тайланд, Баҳрайн, Миср, Ироқ, Ливия, Тунис, Иордания, Қувайт, Ливан, Уммон, Яман, Саудия Арабистон, Сурия, Туркия, Афғонистон, Бангладеш, Ҳиндистон, Покистон, Шри-Ланка, Франция, Бельгия, Голландия, Англия, Россия ... Бу ўлкаларнинг бир-бирига ўхшаш муштарак томони нималигини биласизми?
Барчасига ДАИШ тўғридан ёхуд бировлар орқали ҳужум қилмоқда.
"Ипак йўлида" ва "араб баҳори" ҳодисаси юз берган ҳар бир ўлкада негадир ДАИШ бор!
Ипак йўли ўтадиган 65 ўлкадан 32 тасида бевосита тўғридан ДАИШ ҳужумлари уюштирилди. Баъзиларида катта портлашлар, баъзиларида ўртача терактлар... Битта нарсани эсдан чиқарманг: жаҳондаги ҳеч қайси террор ташкилоти НАТОнинг тасдиғисиз қурилмайди! Хўш, фақат ДАИШ қурилдими НАТО тарафдан? Асло!
Сўнгги даврларда оти чиққан ДАИШ билан бирга Толибон, Аш-Шабоб, Боко Ҳаром, арман ПККси ва Суриядаги курд YPGси каби ўнлаб ташкилотлар, истисносиз НАТО тарафидан қурилган ва бошқарилмоқда. Барчасининг қурилишидан асосий мақсад, улар жавлон урадиган минтақага АҚШ ҳарбийларини олиб келишдан иборат.
Ўйин аслида унчалик чалкаш эмас. Асл ғоя билан антиғояни ўз ичида мужассам қилган.
Битта мисол:
Иккита йигит черков олдида тиланчилик қилмоқчи бўлибди. Бири кўксига "ХРИСТИАНман", наригиси эса "ЯҲУДИЙман" деб ёзилган лавҳа илиб олибди. Черковга кирган-чиққан барчаси фақат ХРИСТИАНга садақа берармиш. Яҳудийга раҳми келган битта оқсоқол йигитнинг олдига бориб: “Болам, агар кўкрагингдаги ёзувингни олиб ташламасанг, бир тийин ҳам йиға олмайсан. Кўрмайсанми ўзинг, айнан мана шу ёзувни кўрган зиқналар ҳам бориб, жўрттага ХРИСТИАНга садақа беришяпти. Яна ўзинг ўйлаб кўр.” дебди.
Черковдан охирги одам чиқиб кетаётганини кўриб турса ҳам йигит ёрдам беришга уринган қарияга “Сиз бизга пул топишни ўргатмай қўяқолинг, хўпми” деб жавоб берибди. Қария энди жавоб беришга оғиз жуфтлаганида ЯҲУДИЙ деган лавҳали йигит ХРИСТИАНга қараб “ҚАНИ КЕТДИК, СОЛОМОН” дебди. Қария ҳайратидан ёқасини ушлаганча қолибди.
Мисолда айб бўлмайди. YPG ва ДАИШ ҳам шу икки тиланчига ўхшайди. Бошқалари ҳам мустасно эмас...
ДАИШ, Толибон, ПКК, YPG, Аш-Шабоб ва Боко Ҳаром таркибидаги АҚШ ҳарбийларининг сони мингдан ортиқ деб айтилмоқда.
Барчаси махсус ўргатилган, барчаси партизан урушини яхши биладиган америкалик ёлланма аскарлар. Барчаси вазифаларини аъло даражада бажаришди ва бажаришмоқда.
НАТО террор ташкилотларини қураётганда муваффақият нисбатини ҳам ҳисоблаб чиқади.
Бу қонхўр ташкилотлар ичида муваффақият нисбати 95%дан пастга тушгани ҳали бўлмаган.
НАТО ўзи кира олмаган ўлкаларига буларни йўллайди. Чунки натижада, хоҳ ўзлари кирсин, хоҳ булар, фарқи йўқ. Агар НАТО кўзлаган давлатига кира олмаса, шубҳасиз у ерда ТЕРРОР қўним топади. Бунга дунёда мисоллар жуда кўп.
ИПАК ЙЎЛИ ўтадиган минтақадаги кўплаб ўлкалар террор билан юзма-юз келишди. Бу ҳали давом этади. Бир қараганда ЎРТА ОСИЁ энг кам зарар кўрган минтақадек кўринса ҳам, аслида вазият кўринганидек эмас. Чунки ДАИШнинг "экинзори", ҳа деса югурадиган аҳмоқлар манбаи мана шу ўлкаларда! Сабаби атеизм давридан янги чиққан маънавий, моддий томондан оч, ишсиз, қашшоқ одамларнинг кўплиги шу ерда яшайди.
Юқорида айтганимиздай, НАТО аскарлари кира олмаган минтақаларда албатта террор авжига чиқади. Ҳозир НАТО агар хоҳласа, Ўрта Осиёда, камида 300 минг одамлик террорчи армиясини қуроллантира оладиган кучда. Ўрта Осиё, Ўрта шарқ ва Африкада террор тўдаларининг таъсирли бўлиши учун атайлаб Ислом дини ниқоб қилиб олинган ва гўёки унинг равнақи учун тер тўкяпмиз деган тактика ишлатилмоқда.
Янги НАТОнинг мақсади - Ипак йўлини йўқ қилишдир. Узлуксиз портлашлар содир бўлиб турадиган ҳеч қайси давлатда тижорат бўлмайди. Ташқариси билан тижорати бўлмаган давлатнинг ҳаётда қолишга ҳаққи йўқ!
Охирги пайтда Франция, Туркия, Англия, Бельгия, Германия каби давлатларда тез-тез портлашлар кузатилмоқда. Бу нимадан дарак беради деб ўйлайсиз?
Бу бомба портлаган, терактлар юз бераётган ҳар бир ўлка АҚШ манфаатларига қарши деган маънони англатади. Бутун муаммо шундан иборат!
Замонавий "Ипак Йўли" проекти Англия ва Хитойнинг фикри бўлиб, камида 20 йилдан буён майда қадамлаб амалга оширилмоқда. Қозоғистоннинг у бошидан бу бошигача чўзилган ва тўлиқ битиш арафасида турган Ғарбий Хитой-Ғарбий Европа транснационал бетон йўли (8500 км) ҳам айнан шу проектнинг бир парчаси. Бу маршрут устида (денгиз Ипак йўлини ҳам қўшганда) 65та давлат жойлашган. Бу йўл ишга тушса шунча давлат унинг неъматларидан баҳраманд бўлади дегани. Лекин, АҚШ Ипак йўлини ўзи чизган, ўзи рухсат берган ўлкалардан ўтказмоқчи бўлиб, портлашларни Ғарбий Европадан бошлаб юборди. Хитой бунга рози эмас. Шиддат билан қарши. Англия ҳам худди шундай. Чунки ИПАК ЙЎЛИ шу икки ақлнинг маҳсулоти-да.
Вашингтон буни билса ҳам, умри поёнига етиб қолганини кўриб тургани учун жон талвасасида ҳужум қилмоқда. Жанжалнинг сабаби ҳам, натижаси ҳам маълум. Бу жанжал нишон ўлкалардаги ТЎНТАРИШЛАРНИНГ ҳам, СИЁСАТНИНГ ҳам ичида актив роль ўйнаяпти.
Президент Буш 11 сентябрь (2001) спектаклидан кейин бутун жаҳонга “Ё биз билансиз, ё террористсиз” деди. АҚШ ўйин бошланганини ўшанда эълон қилган эди.
Ва АҚШ УРУШни бошлаб берди.
Яқинда урушнинг энг авжига чиққан пайтларига гувоҳ бўламиз. Чунки АҚШ ОБАМАбилан кўп вақт йўқотдик деб ўйламоқда. Энди йўқотган йилларини қайтариб олиш учун портловчилар билан келади...
Нишонга айланган (65та) ўлкаларда ўзини намойиш қилади. Матбуот аянчли, қайғули хабарлар билан ҳар куни дилларни вайрон қилади. Балки АҚШ ичида ҳам шундай терактлар рўй беради. Лекин АҚШ ҳужум қилишдан воз кечмайди.
Чунки, Пентагоннинг бўйинтуруғидаги Вашингтон дунёга “Ё биз билансиз, ё душманимизсиз” деб жар солмоқда.
Манифесто билан уни айтиб юрганлар бир одамлар. Ипак йўлининг амалга ошмаслиги 65 ўлканинг келажагига салбий таъсир кўрсатади. Ва 65 ўлкани АҚШ билан ҳамкорликка мажбурлайди.
АҚШ ўз фабрикаларидан чиқаётган қуроллардан серия рақамлари 2863-27864 орасидагиларни ДАИШга, 2863- 27865 орасидаги қуролларни курд YPG террорчиларига, 2863-27866 рақамли қуролларни эса, Боко Ҳаром террор гуруҳига етказиб берди. Хўш, булар СИРМИ? Сир эмас, албатта!
Лекин ҳеч бир мана мен деган давлат юрак ютиб, АҚШни бармоқ билан кўрсата олмайди. АҚШ эса, ХИТОЙга зарба бериш ўрнига лойиҳасига, яъни ИПАК ЙЎЛИ ўтадиган ўлкаларга зарба бермоқда. Бу ҳам осонроқ, ҳам кам харажатли...
Бу ўйин ҳали давом этади. Кўп бахтсиз ҳодисалар юз беради. Биз уларга ё бирон ҳалокат сифатида гувоҳ бўламиз, ёки бир терактдек кузатамиз.
Лекин ДАВЛАТЛАР ишнинг орқасида ким турганини доим билиб туришади... Уруш сабаби ҳисоблангани учун "туя кўрдингми йўқ" деб дардини ичига ютишга мажбур қоладиганлари бўлади. Лекин 65 ўлка орқаваротдан, ўзаро ҳамкорлик қилишнинг чорасини ахтаради.
Сайланганидан бери анча ҳужумларни бошдан кечириб, энди ўзини ўнглаб олганТРАМП, мана энди илк бор чегара ҳатлаб юртидан четга сафар уюштирди. Ҳали илк қадам бўлишига қарамай борган жойларида Пентагоннинг қўлидаги қуроллар билан дўқ-пўписа қилишни бошлаб юборди. Бу ҳали ортади. Саудия Арабистони меҳмоннинг важоҳатини кўриб, АҚШнинг ҳар айтганига бўйин эгди.
Европа ва Ўрта Шарқдаги пойтахтлар аллақачон нишонга айланган! НАТО, ўз марказлари жойлашган ҳар ўлкада терактларнинг вайрон қилиш кучини орттириш устида ишламоқда. Ларзага солувчи ҳар бир теракт ўша ўлканинг Вашингтон пинжига тиқилишини тезлаштиради. Пентагон буларни режалаштириб қўйган.
Хўш, ҳаммани қўрқитиб, қачонгача бошқара оласиз? Осон эмас...
Балки портлаш онида ҳамма бир зумга қотиб қолар, лекин кейин ҳаёт яна келган жойидан давом этаверади. Террор ташкилотларининг "беминнат хизматлари" орқали узоққа бориб бўлмайди. Лекин АҚШ барибир бундан воз кечмайди.Туркия ва яна бир икки мусулмон ўлка нисбатан бундай зарбаларга чап бера олади. Бошқаларининг ҳолига маймун йиғлаши турган гап. Ҳаммасини вақт кўрсатади!
Бериладиган қарор қандай бўлишидан қатъий назар, 65 давлатнинг тақдирини ҳал қилади!
Юз берадиган ҳеч бир воқеага ТВ экранидек тор дарчадан қараб тушунишга уринманг. Урушнинг дунё миқёсида кетаётганини эсдан чиқармаган ҳолда мулоҳаза қилинг.
АҚШ аслида ХИТОЙ билан урушяпти. Лекин жанжални катталаштиргиси ҳам йўқ. Шу боис кўпроқ, унинг катта шериги БРИТАНИЯга зарба бермоқда. Ва Ипак Йўли бўйида жойлашганларни ҳам саваламоқда...
Хўш, АҚШ ҳужумлари ортгудек бўлса, НАТО нишон ўлкаларда янги вазифаларга енг шимарадими?
Бориладиган сўнгги бекат қаер? Буни қаричма қарич, ўлкама ўлка таҳлил қилиб чиқишга мажбурмиз. Йўқса, талофатимиз кўпроқ бўлади.