Қирғизистон ва Тожикистонни Эрон гиж-гижламоқда


  • 21 Сентябрь, 2022
  • 382

Қирғиз тарихчи-стратег Достонбек Раззоқ ўғли: “Тожик ва қирғизлар орасидаги потенциал зиддиятни алангалатиб хаосга айлантираётган Теҳрон худди Яман, Сурия, Ироқ ва Ливанда бўлганидек Осиёда ҳам ўзига қарам шиа коридори шакллантиришга уринмоқда"-  деди.

Тожикистон-Қирғизистон чегараларида юз берган ва оғир артиллерия ишлатилган сўнгги тўқнашувларда икки тарафдан 110 дан ортиқ одам ўлди. Мутахассислар икки ўлка орасида ихтилофли минтақа деб баҳоланган ва Қирғизистон ҳудудидаги Воруҳ анклави қишлоқларидаги қонли тўқнашувларни асосан Эрон кучайтираётганини айтишмоқда. Достонбек Раззоқ ўғли Толибонларга қарши урушган тожикларнинг Эрон воситачилигида Тожикистонга ўтганлигини ва қирғиз минтақаларига уларнинг ҳужум қилаётганини сўзлади. Қирғиз тарихчиси бундан ташқари Қирғизистон ва Ўзбекистон орасида темир йўл қуриш келишувига диққат қаратди ҳамда икки туркий давлат орасидаги келишувнинг Москвани безовта қилаётганини билдирди.  

Тожикистонда эпидемия даврида бузилган ижтимоий-иқтисодий мувозанатга эътибор қаратган Достонбек “Ўлкада ишсизлик ва инфляция ортди. Бу ҳолатни Қирғизистонга ҳужум қилиб, сохта ғалабалар билан аксига айлантирмоқчи. Бундан ташқари Тожикистон президенти Имомали Раҳмон 28 йилдан бери лавозимда қолаётган Ўрта Осиёнинг ягона раҳбаридир. Ҳозирда бошқарувни ўғли Душанбе ҳокими Рустам Имомалига топширишга тайёрланмоқда. Ўғли айни вақтда Тожикистон парламенти раиси лавозимини ҳам эгаллаб турибди. Бу ерда энг критик роль Эронга тегишли. Теҳрон Афғонистонда толибонлар билан уруш олиб борган ва ҳокимият толибонга ўтганидан кейин ўлкани тарк этган тожикларни тортишувли чегара минтақаларига етказди. Қирғизистонга ҳужум қилган кишилар орасида уларнинг ҳам бор эканлиги аниқланди. Эрон ушбу зиддиятни алангалатиб, хаос ҳолатини юзага келтирмоқчи. Худди Яман, Сурия, Ироқ ва Ливанда бўлганидек Осиёда ҳам ўзига қарам шиа коридори шакллантиришга уринмоқда. Қирғиз қишлоқларини тожиклар босиб олишини ва у ерларга тожикларни кўчиришни мўлжалламоқда. Бу орқали чекланган тўқнашувларни узоқ муддатли урушга айлантирмоқчи. Тожиклар аслида Эрон билан бир ирққа мансуб. Лекин тожиклар шиа ақидасига эргашмаслигига қарамай Эрон ушбу этник яқинлигинидан фойдаланиб улардан фойдаланишга ҳаракат қилмоқда”- деди.

Қирғизистон ва Тожикистон орасидаги тез-тез чегара тўқнашувларига сабаб бўлаётган чегара чизиғи 1924 йили чизилган.


Бошқа мақолалар