Сайёрамиз ҳақида қизиқ фактлар


  • 5 Июль, 2024
  • 38

Ер шарининг ўз байроғи бўлиб, унда кўк фонда сайёранинг фазодан кўриниши тасвирланган.

Бир сутка бу биз ҳисоблагандек 24 соат эмас, балки 23 соат 56 дақиқа ва 4 сониядан иборат. Бу ер шарининг ўз ўқи атрофидан ҳақиқий айланиш вақтини кўрсатади. Дақиқалар фарқи тўпланиб, кабиса йиллардаги ортиқча кун билан тўлдирилади.

Кўпчилик айтганидек Буюк Хитой девори фазодан кўринмайди. Лекин Хитой устидаги ҳаво ифлослигини яққол кўриш мумкин.

Одамзот ишлаб чиққан энг қиммат объект адрон коллайдери эмас. Бу халқаро космик станциясидир (МКС). Унинг қурилишига 150 миллиард доллар сарфланган.

Ер юзидан 19 км баландликда “Армстронг чизиғи”деб аталадиган линия ўтади. Одам бу линиядан юқорига чиққанида махсус скафандрсиз ҳалок бўлади. Чунки организмдаги барча суюқлик бадан ҳароратида қайнаб кетади. Тоққа кўтарилаётганда атмосфера босими ва сув қайнаш ҳарорати ўзгаришини эсланг.

Бундан 10-20 йил аввал озон тешиклари инсониятнинг энг катта фалокати деб ҳисобланарди. Лекин ҳозир уларнинг ўлчами кичрайиб, инсон цивилизациясининг озон қатламидаги роли аниқ бўлмай қолмоқда.

Ер юзидаги энг ўрганилмаган кенглик океанлардир. Тахминларга кўра, океанларда 1 миллионга яқин турлар яшайди. Мутахассисларга эса уларнинг учдан бири маълум холос. Ҳар йили океанологлар 2000 га яқин янги денгиз мавжудотларини таърифлашмоқда.

Ер шарининг атрофи турли сунъий ва табиий жисмларга тўла. Инсоният томонидан 1957 йили биринчи сунъий йўлдош учирилганидан кейин шу пайтгача жами 40 мингдан ортиқ объектлар учирилган. Ер атмосферасига ҳар куни 100 тоннага яқин майда метеорит киради.

Олимларнинг сўнгги тадқиқот натижасига кўра, мезозой даврида атмосферадаги кислород миқдори 10 дан 15%гача бўлган (ҳозир тахминан 21%). Палеонтологлар динозаврларнинг катта ўлчамларини атмосферадаги кислород миқдори 30% бўлганлиги билан изоҳлашганди. Энди эса бу ҳақда бошқа изоҳ йўқ.

Ер шари ядросининг ҳарорати 5500 даражага етади. (Қуёш юзасидаги ҳарорат билан тенг.) Энг марказда 2400 км диаметрга эга темир шар жойлашган. Шуни таъкидлаш керакки, сайёрамизда мавжуд бўлган бутун олтин заҳираси ядрода жойлашган.


Бошқа мақолалар