Бу ҳам тасодифми?..


  • 1 Январь, 2015
  • 1344

Янги йил эшик қоқмоқда. Матбуотда яна эски одат. Тугаб бораётган йилнинг фоторомани ёзилмоқда.

Муҳим воқеалар, жанжаллар, суиқасдлар, иқтисодий тўлқинлар, муваффақиятли спортчилар, актёрлар, сиёсатчилар ва қизиқ ҳодисалар барчаси қисқа-қисқа шаклда хулоса қилинади. 

Мен ҳам бир йилда бўлиб ўтган воқеаларни бир-бир ёдга олмоқчи бўлдим. Ўзимча детективлик қилиб, асл тагига етмоқчи бўлдим.

Жуда муҳим бўлса ҳам шунчаки ТАСОДИФ деб баҳолаб бўлмайдиган воқеа-ҳодисаларни тартибга солиб, бир хулоса чиқармоқчи эдим.

Дастлаб озгина қизиқиш орқали бошланган ЎҚИШ охирида мени шундай жойга олиб келдики, ҳатто ўзим ҳам шошиб қолдим.

Келинг биргаликда бошлайлик. Кўрамиз сизлар ҳам шошиб қоласизлармикан? Айтганимдек қадам бақадам... 

2014 ЙИЛ 8 МАРТ: Малайзия ҳаво йўлларига тегишли 370 рейс рақамли Куала Лумпур - Пекин самолёти 239 нафар йўловчиси билан бирга ҳавода ғойиб бўлди! ҲИНД океанида 60 минг метр квадратлик майдонни ташкил қиладиган ва сўнгги технологиялар билан жиҳозланган қидирув ишлари бугунги кунгача ҳеч қандай натижа бермади.

Самолётнинг қулаши ҳақида ҳам биронта далил топилмади. Балки ҳаво йўллари тарихида бундай воқеа илк бор бўлаётганди! Денгизнинг устида ғойиб бўлган самолётдан кичик бир парча ҳам қолмаганди.

Бутун дунё “Самолёт қаерга йўқолди?” деб бош қотираётганида бир бошқа фожеа УКРАИНАда юз берди. 

2014 ЙИЛ 17 ИЮЛЬ: Амстердам - Куала Лумпур йўналишида учаётган Малайзия ҳаво йўлларига оид гигант самолёт Украинанинг шарқида уриб туширилди!

298 нафар йўловчиси билан бирга ерга қадалган самолётда ҳеч ким тирик қолмади. Голландия давлати ушбу ҳалокат юзасидан халқаро текширув ҳайъати ташкил қилди. Лекин ўтказилган суриштирув ишларидан ҳеч бир натижа олинмади. Шунча суриштирувларга қарамай жавобгар ёки гумон қилинган ҳатто бир кишининг ҳам исми тилга олинмади!

Бизга ўхшаган оддий одамлар бу тасодифларнн хуш кўрамиз. Воқеа-ҳодисаларнинг асл сабабини ўрганишни эса ёқтирмаймиз.

Аҳвол шу бўлганидан кейин БАЪЗИ КИШИЛАР ҳовлимизда ўзи истаганича от ўйнатмоқда эди. Биз эса ҳамма нарсани ТАСОДИФГА боғлаб, роҳат қилардик.

Бу икки ҒАРОЙИБ ҳалокатдан кейин учинчиси ҳам ўтган куни амалга ошди. 

2014 ЙИЛ 28 ДЕКАБРЬ; Индонезиянинг Сурабая шаҳридан кўтарилган Малайзиянинг “AirAsia” ширкатига оид йўловчи самолёти 162 нафар йўловчи ва экипажи билан Сингапурга учиб кетаётиб ҳавода ғойиб бўлди. Мутахассислар QZ8501 рейс рақамли самолётнинг қулаганлигини маълум қилди. Бу ҳалокатда ҳам тирик қолганлар йўқ! 

Энди олдимизда икки танлов бор: Ё “Кимдир МАЛАЙЗИЯни жазоламоқда”, ёки “Булар шунчаки омадсизлик эди” дейишимиз керак. АҚЛ биринчи тахминга қайсарлик билан ёпишиб олганди.

Чунки ҲАЁТ нинг ўзи танловлардан иборат. Биринчи версияни тўғри деб билганимизда биз учун сирли тасодиф бўлган воқеаларнинг асл моҳиятини англай бошлардик.

Энди 2007 йилни бир эсга олайлик. Шу йили МАЛАЙЗИЯДА жуда қизиқ воқеалар юз берди. МАХАТХИР Муҳаммад бир комиссия қурилиши учун бошчилик қилди. Бу комиссияга профессор Мишел Чосудовский, доктор Денис Холидай, Мусо Исмоил, доктор Зулайҳо Исмоил, доктор Яков Мерижан, доктор Ганс Вон Спонек каби муҳим кишилар дастак берди. Фильм ҳам шундан бошланди. Бу такшилотнинг номи Куала Лумпур ҳарбий жиноятлар комиссияси(KLWCC) эди. Яъни бошқача номи Халқаро Суд..

Ушбу ташкилот аъзоларига яширин кучлар дарров ҳужум қилишди. Она сутлари оғзидан келтирилган бу аъзолар барибир ўз сўзларидан ва бошлаган ишларидан ортга чекинишмади. Бутун босимларга қарамай оёқда йиқилмай қолишга муваффақ бўлишди. Ушбу КОМИССИЯ ҳеч ким оғиз очишга журъат қила олмайдиган мавзуларга кириб борди. Бу СУД, фақат ИСРОИЛни уруш айбдори деб эълон қилиш билан чекланмади. Жорж Буш, Тони Блейр, Дик Чейни, Дональд Рамсфельд ва собиқ бош прокурор Алберто Гонзалес каби кўплаб кишиларни Ироқ урушида ҳарбий жиноятда айбламоқда эди. Албаттаки ҳукмларСИРТДАН чиқарилмоқда эди.

Лекин бу ҳукмлар бизгача етиб келмаса ҳам гап эгасини топиб, борадиган жойига етиб борганди.

“Абу Ғариб” ва “Гуантанамо”даги қийноққа солинган жабрланувчиларни бир ҳафта давомида тинглаган КОМИССИЯ АҚШ собиқ президенти Буш, собиқ президент ёрдамчиси Дик Чейни, собиқ мудофаа вазири Дональд Рамсфельд, собиқ маслаҳатчи ёрдамчилари адвокат Жон Ю ва Джей Байби, собиқ бош прокурор Алберто Гонзалес ҳамда собиқ маслаҳатчилари Дэвид Аддингтон ва Уильям Хайнесларни ФОШ қилди. Оғир айбловлар қўйди.

Бир МУСУЛМОН ўлка бошқа бир МУСУЛМОН ўлкадаги жиноятларни ўрганиб, АДОЛАТНИ тиклашга уринмоқда эди. Камида овозини чиқариб, ўз инсоний вазифасини бажармоқда эди! Куала Лумпур суди “Инсониятга қарши жиноят” борасида Исроилни айбдор деб топди. Исроил ҳукуматини Фаластин халқига қарши қирғин уюштириш айби билан ҳукм чиқарди. Шу холосми? Йўқ, албатта. 1982 йили Сабра ва Шатилла қочоқлар лагеридаги қатлиомдан қутулиб қолган 23 киши 2001 йил 18 июнда шикоят аризаси билан судга мурожаат қилишди. Ушбу шикоят аризаси юзасидан Сабра-Шатилла қассоби сифатида танилган Ариэл Шарон, ўша даврдаги Исроил қуролли кучлари қўмондони Амос Ярон билан бир қаторда кўплаб Исроил ҳарбий зобитларга ҲАРБИЙ ЖИНОЯТ бўйича ҳукм чиқарилди.

Оммавий ўлимларда имзоси бўлган ШАРОН ва ЯРОН энди ҲАРБИЙ ЖИНОЯТЧИ эди. Албаттаки биз булардан бехабар эдик. Бизнинг оммавий ахборот воситаларимиз буларни ёзмасди, ёзишга қурби ҳам етмасди!

Буларни билмаганимиз учун бўлиб ўтган воқеаларни шунчаки ТАСОДИФга ҳавола қилардик.

Ариэл Шарон билан Амос Яроннинг НОЯБРЬ ОЙИДА АЙБДОР деб эълон қилинишидан сўнг орага тушганлар КОМИССИЯни бу ишдан чекинтиришга уринишди. Лекин уддасидан чиқа олишмади. Шундан бир неча ой ўтар-ўтмас МАЛАЙЗИЯ ҲАВО ЙЎЛЛАРИга тегишли самолётлар бирин кетин ғойиб бўла бошлади.

Худо билади, ушбу комиссия ўз сўзидан қайтмагунича МАЛАЙЗИЯнинг яна анча самолёти бир-бир қулашда давом этиши мумкин.

Дунёнинг қайси ўлкасидан бўлманг, ИСРОИЛга ва унинг ҳамтовоқларига тил текказгудек бўлсангиз, бошингиз узра қора булутлар айланиб қолиши ҳамТАСОДИФ ЭМАС. Лекин матбуотимиз бизга тасодиф деб тақдим қилиши аниқ.

Яқин йилларгача борлиги-йўқлиги ҳеч кимни қизиқтирмайдиган Туркиянинг ҳам бирданига бир неча йил бўйи жаҳон матбуотидан тушмай қолиши ҳамТАСОДИФ ЭМАС! Ҳамма нарса “ONE MINUTE” билан бошланмадими? Туркия ҳозирги президенти Эрдўғон ИСЛОМ олами учун намуна шахсият! Лекин нариги томон учун ёмон одам! Уни бизникилар тушунмаса ҳам, нариги сафдагилар яхши билишади. Улар мусулмон халқларни уйғотиб, қадларини ростлата оладиган лидерга тоқат қила олишмасди, ҳатто буни хаёлларига ҳам келтиришни исташмасди! Бутун жанжалларнинг асли шундан бошланди.

Оёққа туриб олган Туркияни, унга эргашган Мисрни ҳеч ким тўхтата олмаслиги УЛАР жуда яхши билишади. Шу сабабли аввал Мисрда тўнтариш қилишди. Араб баҳори деганлари мусулмон халқлар учун тўқилган эртакнинг номи. Энди Туркияни ичдан ва ташқаридан емиришга уринишяпти.

Балки самолёт ҳалокатлари ҳақида ёзганларим менинг тасаввурим маҳсулидир. Буни ўзингиз ҳал қилинг! Менга қизиқ туюлган нарсаларни сизлар билан бўлишдим. 


Бошқа мақолалар