- 2018-11-05
Корея урушида қизиқ воқеалар бўлганди. Шимолий Корея тарафидан олинган асирлардан баъзилари Хитойга юборилиб, “МИЯСИНИ ЮВИШ” ишлари олиб борилди. Америкалик ва инглиз асирларининг бир қисми бу мияни ювиш сеансларидан сўнгра коммунист бўлиб, жосус сифатида ўлкаларига қайтишарди. Хитой учун жосуслик қилишарди. Бир қисми эса ўлкаларига қайтмасдан Хитойда коммунист сифатида яшаб қолишди. Невролог доктор Меҳмет Явуз бу тажрибаларни тадқиқ қилган америкалик мутахассисларнинг берган маълумотларини “Доктор мия” номли китобида баён этмоқда. “Мияни ювиш операцияларида ҳеч таъсир остига тушмаган ва бўйин эгмаганлар фақатгина турк асирлар эди. Хитойликлар бу таслим бўлмасликни турклардаги иймон-эътиқод билан боғладилар” деб ёзди.
Усмоний империясини қулатиш учун юз йиллар давомида уриндилар. Қурол билан келишди, салиб юришлар ташкиллашди, бўлмади. Чунки қаршиларида муаззам бир шаклда тузилган иймон-эътиқод АРМИЯСИ бор эди. 1906 йили илк бор жаҳон протестант миссионерлар конгрессининг раиси яҳудий бўлган поп Самуэль Цвемер эди. Ўша поп конгрессда қуйидагиларни гапирган эди: “Бир мусулмонга диндан воз кеч десанг, асло воз кечмайди. 25 йилда фақат 25 нафар мусулмонни христиан динига кирита олдик. Улар эса ҳар куни 25 христианни мусулмон динига киритишмоқда. Биз мусулмонларга “Сизнинг динингиз бўлган исломият дуру-жавоҳирлар юкланган жуда қийматли кемага ўхшайди. Лекин бу кеманинг юки оғир. Чўкиб кетмасдан соҳилга етиб олиш учун бу кеманинг юкларидан баъзиларини денгизга ташлашингиз керак” дейишимиз лозим. Шу тариқа мубоҳлардан, мустаҳаблардан, суннатлардан бошлаб, вожибларга, фарзларгача кеманинг бутун юкларини бўшаттиришимиз керак. Шунда кема соҳилга бўш етиб боради.” қилич билан, қурол билан бажара олмаган ишларини мана шу йўл билан амалга оширишди. Усмоний давлатининг сургунга жўнатган бузуқ дин одамларига инглизлар эга чиқишди. Кейин уларни “Муфтий, халифа, шайх” деган этикеткалар ёпиштириб, майдонга чиқаришди. Ҳатто руслар ҳам замонида Қуръони карим чоп эттириб, 200 оятни бузиб, Истанбулда тарқатишга уринишди. Султон Абдулҳамид хон замонида бу рус босмахонаси бекитилиб, бу ишлар тўхтатилди. Бир аввал Венгрияга борганимда менга бир венгерча Қуръони карим беришди. Бу Қуръони каримни минглаб нусхада бостирган кимса яҳудий эди. Усмоний давлати ҳоким бўлган минтақаларда аввало эътиқод кемасидаги юкларни бўшатишди. Бузғунчиликни орттириб, бузук окимлар, ҳизблар, тариқатлар қуришди. Бугун минтақада мусулмон мусулмонни ўлдираётган бўлса, бунга 100 йил аввал татбиқ этилган КЕМАНИ БЎШАТИШ ОПЕРАЦИЯСИ сабабдир. Кемани қутқарадиган ягона марказ эса бугун Анқарадир. Туркия шунинг учун Қатарда ҳарбий база қурмоқда. Афғонистонга аскар юбормоқда. Янги қурилган 200 минг кишилик ислом армияси билан кеча бошланган “Террорга қарши ҳамкор ҳаракат” татбиқотининг муаллифи бўлмоқда. Сомалида ҳам ҳарбий база қуришга ҳозирлик кўрмоқда. Сиёсатшунослар: “Ўлканинг хавфсизлиги чегараларидан бошланмайди. Кимки “Аввал ўз ҳудудингдаги террор билан кураш” деб айтаётган бўлса, у бу борада ҳеч нарса билмайди, жоҳилдир. Халқаро террор бешинчи даврасига кирди ва шаклини ўзгартирди. Энди замонавий давлатлар ўз халқининг хавфсизлигини таъминлаш учун керак бўлса, чегарасидан ташқарида террорга қарши чора кўришга мажбур” демоқда.
“Le Monde” газетаси француз махсус кучларининг Ливияда махфий операцияларга киришганини маълум қилди. Операциялар Нигериядаги француз ҳарбий базасидан амалга оширилмоқда. Руслар, америкаликлар, инглизлар, немислар барчаси Сурияда ва Ўрта Шарқда... Тўрт тарафдан, ҳато океан ортларидан манфаатлари учун Сурияга келишмоқда. Ва минтақага террорни олиб келишмоқда. Мана ундай ҳамма нарса очиқ-ошкор бўлиб турган пайтда ичимиздан баъзилар "шайх" ёки "депутат" никоби тагида бизнинг тақдир ва эътиқод бирлигимизни бузиш учун тер тўкмокда. Баъзи шум кучлар миллионлаб доллар сочмоқда. Қўлларидан келганини қилсин, барибир эътиқод бирлигимизни буза олишмайди. Чунки уммат бутун бу ўйинларни кўриб турибди. АҚШ ташқи ишлари вазирлиги Жанубий Европа ишлари директори Филипп Коснет “Туркия 1980 йиллардан бошлаб жуда тез ривожланди. Муҳим бир минтақавий актёр, сўнгра глобал актёр ҳолига келди. ”
Туркия ичидаги ва мусулмон давлатлардаги айрим мияси айниганлар ким билан алоқада эканликларининг фарқига бормаяпти... Буни енгилган пайтларида тушуниб етишади.