- 2015-10-02
Бир ҳафтадан буён кун тартибида ЭРОН... Матбуот Эрондаги исёнлар ҳақида бонг урмоқда. Лекин хабарлар жуда саёз. Ҳеч ким нима бўлаётганини тушунмаяпти. Айниқса ТАШҚИ КУЧнинг нима эканлигини тушунмаганлар учун вазият умуман тушунарсиз. Грузия, Украина майдони, Миср давлат тўнтариши, 2013 йили Туркияда Гези парки исёнлари ва ниҳоят ўтган йилги амалга ошмай қолган давлат тўнтаришида кимнинг қўли бор бўлса, ЭРОНда ҲАМ ЎША(лар) БОР!
Ҳеч кимни ишонтириш ғоясида эмасмиз, мақоламиз парда ортини тушунган инсонларга бағишланади...
Британия ташқи ишлари вазири Борис Джонсон 9 декабрь куни, яъни тахминан 3 ҳафта аввал Теҳронга келди. Келишига баҳона сифатида Теҳронда ҳибсга олинган британиялик журналист Нозанин Загарий-Рэтклифф кўрсатилди. Ҳатто ёдингизда бўлса “400 миллион стерлин таклиф этилди” деган мақолалар чоп этилди. Аслида ҳақиқат бошқача эди.
Джонсон, Нозанин Загарий-Рэтклиффнинг Теҳронга бориб, эронлик журналистларга бир курс таълим берганини айтди. Хўш, британия граждани бўлган Рэтклифф хонимнинг кирдикорларини Эрон ҳукуматига фош қилиш Британия ташқи ишлар вазири зиммасига тушганми? Вазир Джонсон, Нозанин хонимнинг аслида АҚШ учун хизмат қилаётганини айтиш учун келганди.
Балки бир ҳафтадан буён Эронда бўлаётган тартибсизликлар режаси айнан Нозанин Загарий номли журналист хотинга тегишли эди. Ҳозирча буни ҳеч ким билмайди. Лекин бир "балоси" борлиги аниқ! Борис Джонсон Теҳронда Нозанин Загарий ҳақида кўп гапирмади. Эрон президенти Руҳоний билан 2 соатдан ошиқ давом этган учрашувда Нозанин Загарий исми фақатгина бир марта тилга олинди. Агар Британиянинг мақсади Загарийни қутқариш бўлсайди, у аллақачон Лондонда уйида ўтирган бўларди. Чунки Руҳоний Борис Джонсоннинг қўлини бўш қайтармас, журналистни унга топширарди. Борис Джонсон Эрондаги барча учрашувларида 2018 йилнинг дастлабки кунларида норозилик намойишлари бошланиши ҳақида огоҳлантирди. Имо қилган жойи эса, Вашингтон эди.
Эрон бу огоҳлантиришга эътибор берди. Бир қатор провакаторнинг Вашингтон билан алоқаси аниқланди. Агар улар ҳибсга олинмаганида, балки бугун намойишлар бутун ўлкага ёйилган бўларди.
Лекин натижа маълум! Намойишда 29 та одам ҳалок бўлди. Демак, ВАШИНГТОНга ишлаётганларнинг тўлиқ рўйхати Эроннинг қўлида йўқ. Намойиш қонга беланиб улгурди, тўқнашувлар тобора ортмоқда.
Джонсоннинг Эронга нима учун борганини жуда яхши биладиган битта одам бор. Бу кимса "зулмат шаҳзодаси" ёки Оятуллоҳ Майк деган ном билан танилган Майкл Д'Андреа!. Буниси ким бўлди дейсизми? Ким бўларди, ЭРОНдаги намойишчиларни бошқариб турган одам!
Ўйин сценаристи у! Болалигидан ЖОСУС сифатида етиштирилганлардан бири.
Жуда сирли, ўта қобилиятли, ақлли ва ғоят қайсар... Майкл Д'Андреа Шимолий Вирджинияда дунёга келганидан бошлаб Ленглидан узоқ қолмади. Махсус етиштирилди. Болалиги, ёшлиги ҳам махсус таълим билан ўтди. Ўрта Шарқ масаласида бармоқ билан кўрсатиладиган мутахассисга айланди. Арабча, форсча ва туркчани жуда яхши билади. Курд тилида ҳам бемалол ҳангома қила олади.
Эрондаги намойишчиларнинг қайси кўчада қайси шиор билан чиқишини ҳам Д'Андреа белгилаб берди. Энг асосий кун сифатида 5 январь жума куни танланди. Чунки кўплаб вилоятлардаги жума намозлари университет ҳудудларида ўқилади. Айни бошибўш ёшлар маскани университетлар.
Майкл Д'Андреа шу улуғ кунни танлади. Агар Эрон 5 январь кунги намойишлардан соғ-саломат чиқа олса, 2009 йилги тажрибадек бу исён ҳам муваффақиятсизликка учрайди. Тузум ғалаба қозонади.
Лекин Д'Андреа 2009 йилги норозилик намойишларининг ҳар сониясини ўрганиб чиққандан кейин 2018 йилги намойишларга старт берди. 2009 йилдаги намойишда қон тўкилиши унчалик нафрат уйғота олмаган эди.
Лекин ҳозирги намойишларда қон тўкилиши халқни ғалаёнга келтиришга яқин. Намойишлар кучи 5 январь куни шиддатланиб, ўлимлар ортгудек бўлса, АҚШ учун айни муддао бўлади. Чунки АҚШ ҳарбийлари Эронга ҳакам сифатида киришга шай турибди.
АҚШ президенти Дональд Трамп постига ўтирганидан 45 кун ўтмай “Эронга ҳарбий куч билан таъсир ўтказишимиз ҳам мумкин” деб гуллаб қўйганини эсланг. Энди ўша гапига замин тайёрламоқда. ОҚ УЙни синчковлик билан кузатиб бораётганларнинг изоҳи бу. Агар ўлимлар ортса, АҚШ Эронни террористик тўдаларга кўмак беришда айблайди.
НАТО ҳам айни Ливияда бўлганидек ҳарбий операцияни бошлайди. Албатта НАТО ўлкаларидан ҳаммаси бунга рози бўлмайди.
Ливия масаласида ҳам ҳамманинг фикри бир жойдан чиқмаганди. Шунга қарамай ҳарбий операция ўтказилди.
АҚШ иқтисодий эмбаргони ҳарбий куч билан дастаклаши билан ЭРОН ХАЛҚИ ҲУКУМАТГА ҚАРШИ КЎТАРИЛАДИ деб ўйламоқда...
Режалари шундай.
Д'Андреанинг Эронда бунчалик таъсирли бўлишининг яна бир сабаби ҳам албатта аёли Фарида(ҳ) Журримжий Д'Андреа...
Майкл Д'Андреадан 10 ёш катта бўлган хотини Фарида(ҳ) Африкада катта таъсирга эга. 10 йилча аввал Африкадан Эронга кўчиб келган 900га яқин киши бугун намойишларнинг шиддатланишини таъминлаётган кишилар.
Операция марказида ўшалар турибди. БРИТАНИЯ РАЗВЕДКАСИ ПОЙЛАЁТГАН КИМСАЛАР ҲАМ ШУЛАР...
Фаридаҳ Д'Андреа мусулмон бўлгани учун эри Майкл ҳам ислом динини қабул қилган деб тақдим қилинади. Ўйлайманки, бу катта ёлғондан иборат. Хўш, Фаридаҳ Д'Андреанинг Африкада бунчалик катта таъсирга эга бўлишини сабаби нима?
Фаридаҳ Журримжий - Д'Андреанинг оиласи Африкада улкан инвестицияларга эга бўлган куч. Телекомдан тортиб матбуот, кўчмас мулк, туризм, молиявий хизматлар ва энергетика соҳасида миллиардлаб доллар инвестициялари бор.
Ва энг асосийси ОИЛА АҚШ БИЛАН ИШЛАЙДИ! Вашингтондан бехабар биронта иш қилмайди. Фаридаҳ Д'Андреа эса шу ширкатларнинг энг муҳимларида раҳбарлик қилади.
Эрон билан яқин алоқада бўлган ушбу ширкатлар кучларини норозилик намойишлари учун сарфламоқда. Ширкатларга охирги бир йилда 250 нафар эронликни ишга олган Фаридаҳ Д'Андреа пойтахт Теҳронда ҳам таъсир кўрсата оладиган кучга эришди. Дунёнинг энг кучли ички разведкасига эга Эрон Фаридаҳ Д'Андреани бир йилдан бери кузатмоқда. Лекин CIAнинг тўсиғи туфайли керакли маълумотларга эриша олмади. Фақат Фаридаҳ Д'Андреанинг 7та фарқли паспортга эга эканлигини аниқлашдан нарига ўтолмади. Лекин бу намойишларнинг олдини олишга етадиган маълумотлар эмасди.
Африкада CIA операцияларининг барчаси Фаридаҳ Д'Андреанинг ширкатлари ёрдамида уюштирилди. Кўплаб CIA агентлари ширкат раҳбари сифатида хоҳлаган жойига саёҳат қилди, учрашувлар ўтказди. Журримжий оиласининг CIAга эшикларини очиб қўйиши ҳайратомуз ҳолат эмас. Ер юзининг 55 ўлкасида Журримжийлар каби танланган махсус оилалар CIAга худди шу йўсинда дастак бермоқда. Разведка ташкилотлари томонидан энг унумли фойдаланадиган ушбу оилалар CIA учун воз кечилмаслардан ҳисобланади.
Бугун Эронда ҳам Журримжийларга ўхшаш "қулоғи ташқарида" оилалар бор! Улар ҳозир ҳам ташқаридан олган буйруқларни бажариш билан оввора.
АҚШнинг илк аёл ташқи ишлар вазири Мадлен Олбрайт “Мусаддиққа қарши тўнтаришни биз амалга оширдик” деганди. Олбрайт 90 ўлкада 150 та тўнтариш амалга оширганликларини ҳам тан олганди.
Агар Эрондаги норозилик намойишлари давлат тўнтариши билан якунланса, 10 ёки 20 йил ўтгач АҚШ буни ҳам эътироф этади. Ҳозир АҚШнинг энг кучли мутахассислари Эронда тўнтаришни амалга ошириш билан банд.
Агар кўзлаганларига етса, ҳикоясини “АРГО” сингари кинофильмларда томоша қиламиз.
Хўш, Эрон нима учун нишонга айланди? Синчиклаб ўрганишимиз керак бўлган хусус аслида шу!
ШОҲлик даврида ЭРОН билан ИСРОИЛ дўст эмас, ҳамкор эди. Биргина шоҳ ўлкадан ҳайдалди. Бошқа ҳеч нарса ўзгармади. Халқ ўша халқ, ақида ўша ақида! Хўш нима учун бугун АҚШ-ИСРОИЛ Эронни нишонга олмоқда? ЭРОНни қўлга олишса, УЛКАН РАҚИБГА ТИЗ ЧЎКТИРГАН бўлишадими? Йўқ! Бўлмаган гап! Эрон на АҚШга, на Исроилга тарихда ҳам, ҳозир ҳам рақиб ёхуд тўғаноқ бўлган эмас. Тўғаноқ бўлди деган чўпчакка ишонадиган болакайларга фақат катта бўлганда билиб оласан дейишдан бошқа гапим йўқ.
Эрон Хитой билан ҳамкорлиги ва ИПАК ЙЎЛИдаги аҳамиятлиги туфайли нишонга айланди! АҚШнинг мақсади ХИТОЙ билан жанжаллашиш. Буни ЭРОН орқали амалга оширмоқчи.
Бир неча йил аввал ЭРОНГА ҲАРБИЙ ОПЕРАЦИЯ уюштириш ҳақида гапиришнинг ўзи хавфли эди. Чунки ИСЛОМ МИНТАҚАСИ бу операцияга қарши бирлашарди. Кучли иттифоқ қуриларди. Лекин охирги бир неча ойда АҚШ-ИСРОИЛ Саудийларга бир "шапалоқ" тортиш орқали ИСЛОМ ўлкаларининг бир қисмини ўз сафига ўтказиб олди. Миср каби салмоғи бор давлатлар улар томонга ўтиб кетди. Бу ҳарбий маневра эди. Яъни мусулмонларга қарши КУЧ ишлатилган тақдирда улар ичидан ДАСТАК топа олиш учун қилинган ҳамла эди. АҚШ бунда ҳам жиддий даражада муваффақ бўлди. Агар Эронда НАМОЙИШлар муваффақиятсизликка учраса, ҳарбий операция бошланиши мумкин.
Худо кўрсатмасин, кейинги навбат кимга келишини кутиб ўтирмай, минтақадагилар Эроннинг тинчлиги учун ғайрат қилиши керак.