Анқарада "ўзбеклар" ўзбекларга қасд қилишмоқчи


  • 8 Январь, 2015
  • 1175

Анқарадаги бир университетда суиқасд режалаштирилаётгани ҳақида маълумотни қўлга киритган хавфсизлик хизмати чора-тадбирларни кучайтирди.

Афғонистон президенти биринчи ёрдамчиси ва Афғонистондаги ўзбекларнинг бошчиси генерал Рашид Дўстумнинг Анқара университетида таҳсил олаётган ўғлига қарши режалаштирилган суиқасд ҳақида маълумот хавфсизлик хизматига келиб тушди.

Хавфсизлик хизмати бу маълумотни қўлга киритиши билан вақтни бой бермай бошқа хизматлар билан ҳамкорликда ҳушёрликни ошириб, генерал Дўстумнинг ўғли атрофида ҳимоя қалқони ташкил этилгани айтилди.

Хавфсизлик хизмати ҳисоботига кўра, турли йўллар билан Ўзбекистондан Туркияга келган 20 кишилик гуруҳнинг генерал Дўстумнинг ўғлига суиқасд уюштирмоқчи эканлиги қайд этилди. Ўзбекистондан келган гуруҳнинг генерал Дўстумнинг ўғлига қарши суиқасди бироз муддат аввал Ўзбекистонда бир зобитнинг ўлдирилишига қасос сифатида амалга оширишни режалаштиргани ифода этилди. Бу гуруҳнинг Ўзбекистондаги зобитнинг ўлимида Рашид Дўстум ва унинг одамларини айбдор деб билгани маълум бўлди.

Хавфсизлик хизмати бошқа осойишталикни сақлаш хизматлари билан бирга бунга қарши чора-тадбирларни олишди. Бу борада шубҳали шахс ва автомашиналар устидаги назоратни кучайтириш ҳамда ҳушёрликни ошириш ҳақида кўрсатмалар берилди. Хавфсизлик хизмати Ўзбекистондан келган гуруҳнинг паспорт ва батафсил маълумотларини қўлга киритишга уринмоқда. Дўстумнинг ўғлига нисбатан эса энг юқори савиядаги хавфсизлик чоралари кўрилди. 


Бошқа мақолалар