Чеченистон президентининг мурожаати


  • 27 Ноябрь, 2014
  • 1260

Чеченистон президенти Рамзан Қодиров ўз “Instagram”ида фойдаланувчиларга мурожаат қилди:

“Ассалому алайкум! Мен сизлар билан бир хушхабар билан бўлишмоқчиман. Бироз аввал Пайғамбаримиз Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг мавлуд кунини муносиб кутиб олиш учун Чеченистон аҳолиси, Россия  вилоятларидаги ва чет элдаги дўстларимга 500 минг саловат айтишини илтимос қилгандим. Мен доим саловат айтиб юрган кишининг Қуръон ва суннатга амал қилишига ишонаман. Салкам бир ойда фақатгина Чеченистон аҳолисининг ўзи 18 миллиард 218 миллион 179 минг 45 та саловат айтишди! Аллоҳу таолога ҳамдлар бўлсинки, мен ўзим бу вақтда 600 минг саловат айтдим. Қадрдон ака-укалар ва опа-сингиллар дин олимларимизга кўра, Пайғамбаримизнинг мавлуд куни 3 январга тўғри келаркан. Мен яна бу кунгача бўлган вақтимизни саловат айтиб ўтказишимизни илтимос қиламан. Биз яна 20 миллиарддан кўп саловат айтишимизга ишонаман. Бунинг эвазига жуда кўп савоб қозонамиз. Ҳазрати Расулуллоҳ ҳадиси шарифда “Қиёмат куни менга саловат айтган кишилар менга энг яқин бўлади” деб марҳамат қилганлар. Мусулмон одамга бундан ортиқ мужда борми? Саловатнинг қийматини билдириш учун Аллоҳу таоло ва фаришталари ҳам саловат айтишининг ўзи кифоя. Аллоҳу таоло авфу мағфират қилиб, бизга жаннатни насиб қилсин!”


Бошқа мақолалар