Париж терактида Исроилнинг қўли борми?


  • 9 Январь, 2015
  • 1335

Францияда 12 киши ҳалок бўлган террор ҳужуми дунё оммавий ахборот воситаларида турли мунозараларга сабаб бўлди.

Баъзи сиёсий шарҳловчилар ушбу терактга Франция ҳукуматининг яқинда Фаластин давлатини тан олишга уринишини сабаб қилиб кўрсатди. Ушбу қарордан кейин Исроил бош вазири Нетаняҳу “Жуда катта хато қилдинглар” деб таҳдид қилган эди. Франция қачон Исроилга қарши чиқса, дарҳол ўлкада бир кўнгилсиз ҳодиса юз бериши ҳам ғалати одатга айлангани сир эмас.

2001 йил 11 сентябрь воқеаларидан кейин Генри Киссинджер: “Бундан кейин тўқнашувлар мусулмонларнинг орасида бўлади.”-деганди. Шундан кейин Ўрта Шарқда турли мазҳаб ва жамотлар орасида, мусулмон бўлган ва авваллари бир-бирига ҳурмат кўрсатган одамлар орасида негадир тўқнашувлар содир бўла бошлади. Энг катта жанг майдони Сурия бўлиши керак эди. Туркия бунга қарши жуда жиддий қаршиликлар кўрсатди ва Ғарб ҳали-ҳануз бунинг жаримасини Туркияга тўлатмоқчи бўляпти. Бир тарафдан мусулмонларни бир-бирининг қўли билан йўқ қилиб, иккинчи тарафдан ғарбда мусулмонларга қарши уруш учун жамиятни тайёрлашмоқда. ИШИД бу жамиятнинг тайёрланиши учун энг катта вазифани бажарди. Франциянинг бутун бу ишларга қарамай хоҳ Сурия масаласидаги тутган ўрни, хоҳ Фаластин масаласидаги олган қарори Францияни нишонга олишлари учун етарли сабаб ҳисобланади.

Charlie Hebdo журналининг 3 йил аввал пайғамбарларни ҳажв қилувчи карикатураларни чоп қилиши баҳона холос! Унинг устига терактнинг деталлари билан танишсангиз уни уюштирганлар билан редакция қўриқчилари ва полициянинг шундай бир мутаносибликда "бирга иш қилишгани"га гувоҳ бўласиз. Бу ерда ҳар доимгидек ҳеч қандай мусулмон йўқ. Фақат исми мусулмонча бўлган 3-4та ҳаромзода бор. Ишонгингиз келмаса, "ҳаммасини мусулмонлар қилди" денг, бўлди. Парда ортидагилар: "Ҳомкаллалар айнан шундай деб ўйласа, биз ўзимизни бахтли деб ҳис қилган бўлардик"- деб ўтиришибди.


Бошқа мақолалар