Яна 2 давлат Евросиё иттифоқига киради


  • 12 Январь, 2015
  • 1213

Россия 2015 йили Тожикистон ва Ўзбекистоннинг ҳам Евросиё иттифоқига қўшилишини иддао қилмоқда.

Россия сенати ташқи алоқалар комитети аъзоси Игор Морозов Тожикистон ва Ўзбекистоннинг ҳам 2015 йилида Евросиё иқтисодий иттифоқи (ЕИИ)га қўшилишини айтди. Тожикистон бугунгача ЕИИга қўшилиши борасида расмий баёнот бермаганидек, баъзи расмий шахслар қўшилмасликлари ҳақида айтиб ўтишганди. Россия ҳукумати вакиллари эса тинмай Тожикистоннинг ЕИИ йўлида эканлигини айтишмоқда.

Душанбедаги Россия элчиси Тожикистоннинг ЕИИ аъзолигига қарорини олиш йўлида эканлигини айтиши ортидан Игор Морозов фақат Тожикистонни эмас, Ўзбекистонни 2015 йили ЕИИ аъзоси бўлишини сўзлади.

Тожикистон расмийлари Россия элчисининг баёнотига жавобан Душанбенинг ЕИИ аъзолигининг ютуқ ва камчиликларини баҳолаётганликларини билдирди.

Ўзбек ҳукуматининг расмий қарашига кўра эса, Ўзбекистон собиқ совет иттифоқи республикалари билан иқтисодий интеграцияни асло қабул қилмайди. Ўзбекистон мана шу сабаб туфайли ўз вақтида Ўрта Осиё иттифоқи ва Евросиё иттифоқидан ажралган, Божхона иттифоқига қўшилиш таклифини рад этди ва ҳатто 2020 йилгача Жаҳон савдо ташкилоти аъзолигини қабул қилиш нияти йўқлигини маълум қилди.


Бошқа мақолалар