- 2022-06-17
Қонхўр буддистлар зулмидан қочиб, Бангладешдан паноҳ топган Аракан, яъни Роҳингия мусулмонларини юртларига қайтариш борасида Мьянма ва Бангладеш орасида келишув имзоланди.
Юз минглаб Араканлик мусулмонлар ўз ватанларидаги зулм ва тажовуздан қочиб, Бангладешга кўчишга мажбур бўлишганди. Бангладешдан паноҳ топган 600 мингдан ортиқ араканликнинг ўз юртларига қайтиш кераклиги Сиёсийлар томонидан бот-бот матбуотда эълон қилиниб турарди. Мьянма эса, ўлкасидан қочган жабрдийдаларни қабул қилишга шошилмаётганди.
Шу кунларда АҚШ ташқи ишлар вазири Рекс Тиллерсон роҳингия мусулмонларига раво кўрилган қонли зулмни илк бор “этник тозалаш” деб баҳолади, қатлиомдан жавобгарларни судда қонунан жазолаш кераклиги ҳақида гапирди.
Тарих бўйича кўп бор ишғолу зулмларга маъруз қолган Мьянманинг Аракан вилоятидаги Роҳингия мусулмонлари айниқса инглиз қўли теккандан кейин энг оғир азобларга дучор бўлди. Инглизлар иккинчи жаҳон урушидан кейин минтақа идорасини бирмалик будистларга топширганидан кейин буддистлар маҳаллий мусулмон аҳоли устида ассимиляция ва йўқ қилиш сиёсатини амалга оширишга киришди. Нефть заҳираларига бой жойларда яшовчи мусулмонларни буддистлар қўли билан юртларидан суриб чиқариб, ер ости бойлигига эга бўлишни кўзлаганлар - парда ортидаги инглиз ширкатларидир.