- 2022-10-24
Францияда яқинлашаётган президентлик сайлови олдида ўртага ташланган бир иддао сиёсий майдонни чангитишга етди. Битта француз интернет саҳифаси ҳозирги президент Никола Саркозининг 2007 йилдаги сайловдан аввал ўлдирилган эски Ливия раҳбари Муаммар Қаддофийдан 50 миллион евро олганини ёзиб чиқди.
KARACHIK NEWS - Франциядаги президент сайловининг энг кучли номзодларидан ҳозирги раҳбар Никола Саркозининг боши, олганлиги иддао қилинаётган ноқонуний пуллар туфайли ажабтовур қотадиган кўринади. Чунки Mediapart исмли бир интернет саҳифасидан бугун ёйилган хабар сиёсат ареналарининг чанг-тўзонини чиқарди. Веб сайт томонидан ўртага ташланган иддао бўйича, Саркози 2005 йилда ўтказилган президент сайлови харажати учун даврнинг Ливия раҳбари Муаммар Қаддофийдан 50 миллион евро олган. Сайт, Қаддофий билан Саркози орасида 2005 йил 6 октябрда бўлиб ўтган учрашувда Саркозининг мазкур пулни олиш ҳақида Қаддофий билан келишиб олганини, пулнинг Панама ва Швейцариядаги ҳисоб рақамлари орқали Саркозига юборилганини иддао қилмоқда.
Ўтган йили Франциянинг Ливияга ҳаво ҳужуми бошлатиши ва Саркозининг бирданига Қаддофийга қарши тўнини терс кийиб олиши натижасида Муаммар Қаддофийнинг ўғли Сайфулислам Қаддофий ҳам шунга ўхшаш гаплар билан чиқиш қилиб, Саркозини фирибгарликда айблаган эди.
Франциядаги политологлар иддаоларнинг Саркозига сайлов жараёнида жиддий зарар бериши фикрида бирлашганлар. Саркози эса, бунақа даъволарни қатиян рад этмоқда.