Францияда маслаҳатли "терактлар"


  • 12 Январь, 2015
  • 1381

Франция полицияси ҳажвий Журнал редакциясига ҳужумда 12 кишининг ўлдирилишидан кейин ҳушёрликни оширди. Лекин икки жойда одамларнинг гаровга олинишига тўсқинлик қила олмади. Босмахона ва яҳудий дўконидаги қутқарув операцияси эса муваффақиятсиз якунланди. 5 нафар гаровга олинган киши ўлди, тўрттаси яраланди. Омон қолган 15 кишини эса бир мусулмон йигитнинг қутқаргани маълум бўлди. 3 ҳужумчининг ўлдирилиб, гапиришга ​​имкон берилмаслиги ортидан дўкондаги бошқа террорист Ҳаёт Боумеддиннинг ҳодиса жойидан бемалол узоқлашиши катта шов-шувга сабаб бўлди. Европада ирқчилик ва исломга қаршилик кундан-кунга ортиб бораётганда Францияда юз берган ҳужумларнинг акс-садолари давом этмоқда. Француз ҳажвий журнали "Charlie Hebdo" нинг редакцияга умуман келмайдиган рассомларининг ҳаммаси бир жойга тўпланган кун амалга оширилган ҳужумда саволлар кўпайиб, ундан кейин юз берган воқеалар ҳам яна саволлар туғдирди. Бир кун аввал "Charlie Hebdo" ҳужумида 12 киши ўлдирилиб, бош гумондор бўлган Сади ва Шариф Куашилар эртаси куни бир босмахонада бир кишини гаровга олишди. Ака-ука Куашилар билан бирга қамоқда бўлган ва сўнгги вақтда тез-тез учрашиб турган Амади Кулибали эса хотини Ҳаёт Боумеддин билан ичида 20 киши бўлган яҳудий дўконига ҳужум қилишди. Бунинг устига бу иккиси француз полиция аёлининг қотили сифатида қидирувда эди. Олинган бутун хавфсизлик чораларига қарамай иккала гаровга олинганларни қутқариш операцияларида француз полицияси муваффақиятсизликка учради. Давом этиши мумкин бўлган ҳужумлар ҳақида муҳим маълумот бера оладиган террористларнинг уч нафари гўё бир мақсадни кўзлаб ўлдирилди. Бу орада бири босмахонада, яна тўрттаси дўконда жами беш киши ҳаётдан кўз юмди. Дўконда яна тўрт киши оғир жароҳат олган бир вақтда француз полицияси 15 кишини қутқариб қолганини мухбирларга мақтаниб хабар беришди. Лекин бу 15 кишини дўконда ишлайдиган бир мусулмон йигити қутқаргани маълум бўлди. Француз полициясидаги ғалвалар бу билан тугамади. Ўлкада энг қидирилаётганлар рўйхатида биринчи рақамли бўлган Ҳаёт Боумеддин дўконни қуршаб олган юзлаган полициячилар орасидан бемалол ўтиб қочишга муваффақ бўлди. Операцияни бошқарган полиция бошлиқларидан бири Ҳаётнинг гаровга олинганлар озодж этилаётган пайтда юз берган тўполондан фойдаланиб қочганлигини айтди.

Франция Бош вазири Мануэль Вальс чоршанба кунидан бери юз берган ҳужумларда 17 нафар оддий ватандошнинг ўлиши ўлкасида хавфсизлик хизматларининг ночорлигини кўрсатганлигини айтди. Социал медиада "Парижнинг қоқ марказида бемалол қатлиом уюштирган террористларни мана шу полиция қўлга оладими?" Деган танқидлар айтилди. 90 минг нафар полициячининг 3 кишини қўлга ололмаслиги "Франциянинг 90 минг яширин ишсизи" деб баҳоланди.

Парижда яҳудий дўконига ҳужумдан кейин бу ердан бемалол қочишга муваффақ бўлган Ҳаёт Боумеддиннинг бикинида тушган расмлари маълум бўлди. Ҳужумда ўлдирилган Амади Кулибали билан имом никоҳи бўйича турмуш қурган Ҳаётнинг никоҳдан кейин радикаллашгани ва ҳижобга киргани ўрганилди. Француз, араб, инглиз ва иброний тилларини билган Ҳаётнинг бир неча марта АҚШ ва Англияга борганлиги аниқланди. Ҳижобга кириб эри Кулибали билан қурол ишлатиш бўйича таълим олаётганда тушган фотосуратлари маълум бўлган 26 ёшли аёлнинг бутун бу террористик алоқаларига қарамай АҚШ ва Англияга қандай бемалол кириб чиққанлиги тушунарсиз.

Парижда яҳудий дўконига уюштирилган гаровга олинган кишиларни қутқариш операциясида француз полициясининг уқувсизлиги сабабли тўрт киши ҳаётдан кўз юмганида ҳалок бўлганлар сонининг янада ортишига бир мусулмон йигитининг моне бўлганлиги маълум бўлди. Дўконда ишлайдиган малилик мусулмон йигит Лассана Батхили ҳужум вақтида 15 нафар харидорни яширинча пастки қаватга олиб тушди. Пастки қаватдаги омборга киритиб, эшикларини қулфлади. Ўзи омборга кирмаган ва ҳужумдан омон қутулган Батхили "Операция охирида уларни совқотиб қолган деб ўйлагандим. Лекин ташқарига чиқиб, юз берган ҳодисанинг даҳшатини кўришгач, менга миннатдорчиликларини билдиришди "деди. Батхилининг тарихда қоладиган қаҳрамонлиги эса, дунё матбуотидан негадир умуман ўрин олмади! 

"Charlie Hebdo" журналига уюштирилган ҳужумдан кейин ўн минглаб полициячи билан ўтказилган операцияларни бошқариб ўтирган 45 ёшли бош комиссар Хелрик Фредоунинг ўз жонига қасд қилганлиги аниқланди. Француз полиция касаба уюшмаси бунинг депрессия деб эълон қилса ҳам, дўстлари Фредоунинг муаммолари бўлмаганлигини ва ўлимининг шубҳали эканлигини маълум қилишди. Социал медиада эса бош комиссарнинг ҳодисалар билан алоқадор ҳеч ким билмаслиги керак бўлган маълумотларни қўлга киритганлиги ва шу учун қатл этилганлиги иддао этилмоқда. Бу ҳам терактнинг ортида Моссад ва АҚШ махфий хизматлари борлигини бошидан буён даъво қилаётган тарафларнинг ҳақли эканлигини яна бир бор таъкидлаган бўлди.


Бошқа мақолалар