- 2023-08-24
АҚШда қора танли ўсмирни ўлдирган полиция ходимининг оқланиши туфайли бошланган намойишлар бир неча кундан бери давом этаётган бир вақтда CNNнинг ҳеч нарсадан хабари йўқдек қолиши норозиликларга сабаб бўлди.
АҚШда қуролсиз қора танли ўсмир Майкл Браунни ўлдирган полиция ходимининг ҳакамлар тарафидан оқланиши воқеа юз берган шаҳар Фергюсондан бошлаб, бутун ўлкани оёққа турғазди. Қуролсиз ўсмирнинг ўлими борасида адолат талаб қилиб чиққан аҳоли душанба кунидан бошлаб, намойишларда давом этмоқда.
Полиция ходимининг оқланишига норозилик кўрсатиш учун намойишга чиққан аҳолига полиция тарафидан шиддатли қаршилик кўрсатилмоқда. Штатнинг баъзи жойларида комендантлик соати жорий этилиб, полиция билан намойишчилар орасидаги тўқнашувлар шиддатли тус олди.
Бу воқеалар юз бераётган бир вақтда Туркиядаги Гези ҳодисаларини 24 соат давомида жонли эфир орқали кўрсатиб, ҳар бир фотосуратни ва видеони “Туркияда полиция ваҳшийлиги” сарлавҳалари билан дунёга жар солган CNN АҚШда бўлаётган намойишларни кўрмасдан келмоқда.
Америкаликлар давлат полициясининг қилаётган хунрезликларини кўрмаганга олиб келаётган CNNга қарши чиқишди. Намойишчилар CNN каналининг камераларига “F**k CNN” деб норозиликларини билдиришмоқда. Бундан ташқари, намойишчилари Тwitter орқали ҳам “F**kCNN” хештеги остида тўпланиб, ўз фикрларини айтишмоқда.