Фаст-фуд болаларни тажовузкор қилади


  • 3 Сентябрь, 2022
  • 198

Озиқланиш ширкатининг таъсирини ўрганган 5 муҳим тадқиқотнинг метатаҳлили натижаси ортиқча фаст-фуд, қайта ишланган егулик ва таркибида транс ёғ бор маҳсулотларни истеъмол қилган болалар ҳамда ёшларнинг бошқаларга нисбатан тажовузкор бўлишини кўрсатди. “Clinic Nutrition Espen” номли илмий журналда чоп этилган тадқиқотни таҳлил қилган мутахассислар, бундай озиқлар кишининг шиддатга бўлган майлини орттиришини билдириб "Бу каби маҳсулотлар В витамини, С витамини, фолий кислотаси, магний ва марганец етишмовчилигига сабаб бўлади. Сератонин ишлаб чиқаришни камайтириб, руҳиятингизни тушириши мумкин. Бу эса сизни шиддатга янада мойилроқ қилади" дейди.

Тажовузкор муносабатлар кунимизда ўспирин фарзандлари бор оилалар учун катта хавотир манбаидир. Фарзандларнинг оила ичида хўмрайган ва жиззаки бўлиши билан бирга ёшлар кўчада ёки мактабда ҳар турли жанжалли воқеаларига аралашиб қолмоқда. Тадқиқотчилар: “Илм олами узоқ вақтдан бери озиқланишнинг айниқса руҳ соғлигига таъсири устида бош қотирмоқда. Бундан аввал ўтказилган тадқиқотлар ҳам қайта ишланган егуликлар, пакетланган маҳсулотлар, фаст-фуд ва уларнинг таркибидаги транс ёғларини, кимёвий моддаларни истеъмол қилган кишиларда шиддатга мойиллик ортиқча эканлигини кўрсатди. Чунки юқоридаги маҳсулотларни еган кишилар буларга тўйгани учун мева ва сабзавотларни емайди. Ушбу маҳсулотларга қарам бўлиб қолади. Бу кишиларда витамин етишмовчилиги ва вужуднинг баъзи гормонларни ишлаб чиқариши учун эҳтиёж сезадиган магний, марганец каби элементлар ҳам етарли бўлмайди. Булар эса кишининг руҳий ҳолатига тасир кўрсатувчи гормон бўлган сератонин ишлаб чиқаришига салбий таъсир кўрсатади” деди.

Снеклар, чипслар ва фаст-фудларни соғлик учун хавфли ҳолга келтирувчи қўшимчаларнинг бошида Хитой тузи келмоқда. Егуликларга лаззат бериш учун қўшиладиган Хитой тузи ёки бошқача номланиши натрий глутамат ширин, шўр, нордон, аччиқ ҳеч бир таъм категориясига кирмайди. Фақатгина иштаҳани очади. Асаб тизимига зарар берувчи ушбу модда айни вақтда қарамлиликни келтириб чиқаради. Бешинчи таъм сифатида номланган натрий глутамат чипс ва фаст-фуддан ташқари колбаса, сосиска, крекер, тайёр шўрва ишлаб чиқаришда ишлатилади. У инсонда тўйганлик ҳиссини ўтмаслаштириб, янада кўпроқ ейиш истагини уйғотади. Устига устак таркибида Хитой тузи бор егуликларни истеъмол қилган кишилар соғлом егуликлардан ҳам узоқлашади.


Бошқа мақолалар