- 2024-12-02
Террористик ташкилот ИШИД (Ироқ Шом ислом давлати)га яқин манбалар Абулбакр ал-Бағдодий(яҳудий Симон Эллиот)нинг ўтказилган ҳаво ҳужумлари натижасида ўлганлигини тасдиқлади.
ИШИД лидери Абулбакр ал-Бағдодийнинг АҚШ бошчилигидаги коалицион кучларининг ҳаво ҳужумида яралангани хабар берилганди. ИШИД Twitter орқали берган хабарида буни тасдиқлаганди. Бугун бу ҳақида шов-шувли хабар тарқалди. ИШИДга яқин манбалар Бағдодийнинг ҳаво ҳужумлари натижасида ўлганлигини маълум қилди.
Twitter орқали “Абубакр ал-Бағдодий ўлдирилиши бўйича маълумотларни эълон қиламиз ва қисқа вақтда Ислом давлати учун янги халифа номзодини аниқлаймиз” деб хабар берилди.
АҚШ мудофаа вазирлиги пентагон матбуот котиби Стивен Уоррен эса Ироқда ҳаво ҳужумида яралангани билдирилган ИШИД лидери Бағдодийнинг шу ондаги ҳолати ҳақида маълумотга эга эмаслигини айтди. Котиб ўтказилган ҳужумда “ташкилотнинг тактикавий савияда юқори бўлганларини” нишонга олганликларини, лекин сўнгги ҳолат ҳақида билмаслигини айтди.