- 2024-01-18
Исроилнинг Фаластин тупроқларидаги ишғоли тўхтатилиши ва мустақил Фаластин қурилиши учун 1 миллион фаластинлик талаба тарафидан имзоланган мактуб БМТ бош котиби Гутерресга берилиши учун Фаластин президенти Маҳмуд Аббосга топширилди.
Аббос “Бу мактуб халқимизнинг озодлик ва мустақилликка қовушиш орзусида қарорли эканлигини кўрсатади. Айни вақтда бу мактуб фаластинлик ёшларнинг ватанларини мустақилликка эриштиришга ва халқи учун порлоқ келажак иншо этишига яққол мисолдир” деди.
Фаластин таълим вазирлиги август ойининг охирларида Фаластин мустақиллиги учун имзо кампаниясини бошлаганди.
Фаластиннинг БМТдаги доимий вакили Риёд Мансур якшанба кунга баёнотида Фаластин тарафининг 20 сентябрда ўтказиладиган БМТнинг 72-кенгаши учун 16 лойиҳа тайёрлаганлигини билдириб, президент Аббоснинг асосий нутқи Фаластин-Исроил сулҳининг таъминланиши ва жорий йилдаги ҳодисалар ҳақида бўлишини маълум қилди.
Ўтган ой ишғол остидаги Фаластинни зиёрат қилган БМТ бош котиби Гутеррес Фаластин бош вазири Рами ал-Ҳамдаллоҳ билан билан учрашувида сулҳ икки томонлама бўлишини таъкидлаб “БМТ ва шахсан ўз номимдан ишғол тўхтатилиши учун бор ғайратимни сарфлашимни ваъда бераман. Фаластин давлатининг Исроил давлати ёнида қурилиши ва ўзаро бир-бирини тан олиши, хавфсиз ва тинчликда яшаш имкони сулҳ таъминланишининг ягона кафолатидир” деганди.
Гутеррес бундан ташқари, Исроилнинг ғарбий Шариада иншо этган ноқонуний яҳудий жойлашувлари муаммонинг ҳал этишига тўсиқ бўлишини билдирганди.
Исроил ва Фаластин орасидаги сулҳ музокаралари Исроилнинг “1967 йилги чегараларни, мажбуран кўчирилган фаластинликларнинг қайтиб келиш ҳуқуқини ва яҳудийлар жойлашишига нуқта қўйишни қабул этмаслиги” сабабли 2014 йил апрель ойида тўхтатилганди.
Шарқий Қудус ва ғарбий Шариа 1967 йилдан буён Исроил тарафидан ишғол остида тутилмоқда. Ишғол остидаги шарқий Қудусда 200 минг, ғарбий Шариада 400 мингдан ортиқ яҳудий ишғолчилари яшамоқда. Халқаро ҳуқуққа кўра, бу минтақалардаги бутун яҳудий ишғолчилари ноқонуний деб қабул этилган.