Миср матбуоти шарманда бўлди


  • 3 Сентябрь, 2013
  • 1187

Тўнтариш тарафдори бўлган газета Барак Обаманинг “Мусулмон биродарлар”га аъзо бўлганини ёзди.

Мисрда тўнтаришга катта дастак берган “Ал Вафд” газетасида шов-шувли хабар ўрин олди. Газета АҚШ президенти Обаманинг “Мусулмон биродарлар”га аъзо бўлганини иддао қилди. “Ал Вафд” социал медиада ҳазил-мазах мавзуси бўлди. Иддаоларга кўра Обама Индонезиядалигида “Мусулмон биродарлар”нинг қарашларини ёқтириб, бу ташкилотга аъзо бўлибди. “Мусулмон биродарлар”нинг лидерларидан Ҳайрат Шотирнинг ўғли Обаманинг ушбу ташкилотга аъзо бўлганлиги ҳақида ҳужжатларни расмийлаштирганмиш. Ҳар фурсатда ўзини кулгили ҳолатга тушириб шарманда бўлаётган Миср матбуоти ёлғон хабарлари билан оғиздан тушмаяпти. Бироз аввал эса Миср телевидениеси Саййид Қутбнинг умуман дунёга келмаган невараси билан жонли эфирда боғланганди. 


Бошқа мақолалар