ИШИД кимнинг кучуги?


  • 23 Августь, 2015
  • 2687

ИШИД ҳақида нималарни биламиз? Матбуотнинг ёлғонлари етовида ИШИДни тўлақонли таниб олиш мумкинми? Қўлимизда тўпланган маълумотларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги хулосаларга келдик:

1- ИШИД асосан ғарбдаги глобал кучлар тарафидан бир неча мақсадни кўзлаб қурилган террор ташкилоти. Хорижий разведка хизматлари паноҳида қурилган ушбу ташкилотда дастлабки вақтларда самимий, лекин анқов ва бесавод мусулмонлар бор эди. Энди пайдо бўлганида бир қанча сунний гуруҳлардан дастак олиб катталашиши бунга далил. Кейинчалик ИШИДнинг Моссад, CIA ва MI5 разведка ташкилотларига хизмат қилиши ошкора бўлгач, уни тарк этишди. Бу ҳақиқатни кўргиси келмайдиган одамларнинг мусулмонлиги даргумон.

2- ИШИД Ироқ марказий бошқарувидан ажралиб, курд автоном минтақаси қуриб, ўз иқтисодиётини юритишга уринган ва Туркия билан ҳамкорлик қилиб, дунё бозорига очилишни истаган шимолий Ироқ курд раҳбари Барзонийни жиловлаб, шу орқали Шимолий Ироқни бутунлай ўз назоратига олиш; дунёнинг Фаластин ва Суриядаги қатлиомларга бўлган диққат-эътиборини чалғитиш; Туркия ва Ражаб Эрдўғоннинг Ислом оламида тобора ошиб бораётган обрўйи ва нуфузини чегаралаш; Усома бин Лодин билан бирга йўқ бўлган Ал-Қоидани ва у эслатиб турадиган “исломий терроризм” ҳамда "исломий ваҳшат" терминларини янгидан кўпиртириш ва яна анча мақсадларга хизмат қилиши учун қурилган ташкилот. 

3-Таркиби асосан ғарблик гиёҳвандлар, ёлланма каллакесарлар ва руҳий касалликка чалинган қашшоқ мусулмонлардан ташкил топган. Байроқлари ва динлари қалбаки. Асосий таркиби кофирлардан иборат. Террорист гуруҳ йирик учта давлатга хизмат қилади. Яъни ИШИДчиларнинг жилови АҚШ, Британия ва Германия сингари учта давлатнинг махсус хизматлари қўлида. Ташқаридан шу уч давлатнинг муштарак мақсадларига хизмат қилса ҳам, ичкарида ўзаро манфаат тўқнашувлари ҳам йўқ эмас. Исроил, Саудия ва Амирликлар ҳам катта хўжайинларининг буёруғига биноан ИШИДга дастак беришади.

4- ИШИД Шимолий Ироқни ўз назоратига олиши учун Ғарб ўлкалари томонидан Ироқ бош вазири Моликийга Мусулдаги қўшинини ортга қайтариш амри берилди. Моликий қўшинини қайтараётганида қуролларини ҳам ИШИДга ташлаб кетиши керак эди. Режа бўйича, ИШИД Моликий ташлаб кетган қуроллар билан Керкукка оғир зарба бериб, Шимолий Ироқ бутунлай ИШИД назоратига ўтиши лозим эди. Бу ҳолатда Туркия билан жанубда халқаро террор тўдаси қурган сохта давлат чегарадош бўларди. Туркиядаги террористик гуруҳ PKKнинг ўрнини, ИШИД эгалларди. Барзоний, Пешмерга ва Туркия билан тинч-тотув бўлишга интилган курдлар шу тариқа йўқ қилинмоқчи эди.

5- Буларни олдиндан кўра олган Туркия Ташқи ишлар вазирлиги ва MİT (миллий истиҳборот -разведка- ташкилоти) Сурия чегарасида озод Сурия армиясига, Ироқ чегарасидаги курд Пешмергасига ва туркманларга яширинча дастак берди. Қурол ва ўқ-дорилар курд пешмергага ҳам, Суриянинг шимолида Туркия чегарасига яқин жойлардаги озод Сурия армияси бирликларига ҳам тўхтовсиз юборилди. Ҳар икки тарафга ҳам  ИШИДга қарши омонсиз курашишлари кераклиги, Туркия сифатида уларни доим қўллаб-қувватлашлари ҳақида хабар берилди. Туркиянинг ташқи сиёсати бўйича, ИШИД асло Туркияга чегарадош қўшни бўлмаслиги керак эди. Бунинг учун нима лозим бўлса, қилинади деб ваъда берилди. Натижада Туркия юқоридаги УЧТАЛИКнинг ўйинини бузди.

6- ИШИД курд пешмергасига ва туркманларга қарши илк ҳужумларида муваффақиятга эришган бўлса ҳам, кейинчалик Туркия разведкаси ишга аралашгач қўлга киритган минтақаларни бирин кетин бой бера бошлади. ИШИД Ироқнинг шимоли ва маркази орасидаги бир бурчакка сиқишиб қолди.

7- Энг муҳим модда мана шу: Пешмергалар ИШИДни йўқ қиладиган даражада бурчакка қисиб қўйишди ва Анқарага хабар юборишди. Лекин  Анқара Барзонийга ИШИДни йўқ этмасликни буюрди. Ҳа, нотўғри ўқимадингиз. ЙЎҚ ЭТМАСЛИГИНИ буюрди. Барзонийга ИШИДни Ироқнинг шимоли ва маркази орасидаги минтақада тутиб туришни ва шу жойга ўрнашишига имкон беришини буюрди.

8- Бу буйруқнинг сабаби маълум эди. Шимолий Ироқни назорат қила олмаган глобал кучлар (АҚШ, Англия, Германия ва араблар) ИШИДни Барзонийнинг устига қайраб, Шимолий Ироқни тўла Ироқ марказига бўйсундиришни режалаштирган эди. Лекин Шимолий Ироқни қўлга кирита олмаган ИШИД бу сафар аксинча Ироқнинг маркази билан шимолини бир-биридан бутунлай ажратиб ташлади. Яъни Шимолий Ироқда Барзоний ҳокимияти ИШИД тўқнашувидан кейин янада эркин ҳаракат қила бошлади. Шу билан "хўжайинлар"нинг кўзлаган мақсадлари том терсига амалга ошди.

9- Режалари тескари натижа берган глобал кучлар Шимолий Ироқни такрор Ироқ марказига боғлаш учун бу сафар ўзлари қурган ИШИДни йўқ қилиш пайига тушдилар. ИШИД ўзига берилган вазифани бажара олмаган эди. Аслида ИШИД Шимолий Ироқни тўла ўз назоратига олиб, сўнгра уни ғарбдаги хўжайинларига топшириши керак эди. Лекин Туркиянинг дастагини ҳисобга олмаган ИШИД пешмергага қарши дош беролмади ва Шимолий Ироқни марказга боғлаш ўрнига аксинча бир-биридан бутунлай узоқлаштириб юборди.

10- Сўнгги олти ойда ИШИДни йўқ қилиш учун яна бош қўшган глобал кучлар Туркиянинг ҳам кўмагини сўрашмоқда. Лекин Туркия ҳали ҳануз бунга рози бўлмай келмоқда. Шунинг учун асосан Англия прессалари жўрттага "Туркия ИШИДга ёрдам бермоқда" деб ёлғондан жар солишяпти. ИШИДнинг мавжудияти Туркиянинг Ироқдаги курд лидер Барзоний билан ҳамкорлигини кучайтириб турган унсур. Шу сабабли бунга рози бўлиш Туркиянинг бошини сиртмоққа тутиб бериши билан бирдек эди.

11- Энди парда ортидаги катта хўжайинлар Туркияга ҳам улуш берадиган бўлса, Туркияни ҳам тенг ҳамкор қилишса, Туркия ИШИДни йўқ қилишларига ёрдамчи бўлади. Лекин Туркияни назарга илишмаса, ишонинг Туркия ИШИДни йўқ қиладиган ўлка эмас, уни бошқарадиган ўлка бўлади. Ҳозиргача бошқаришни уддалади. 

12- Энди сўнгги кунларда АҚШ Туркияга минтақадан баъзи нарсалар ўзлаштиришига рози бўлгандек кўриняпти. Шунинг учун ИШИДга қарши биргаликда ҳарбий операциялар планлашяпти. Агар шу гапларда жон бўлса яқинда Шимолий Сурия ва Шимолий Ироқдаги айрим вилоятлар 5-6 миллионлик аҳолиси билан бирга Туркиянинг таркибига кириб кетади. АҚШ ва Англия махсус хизматлари ўтказган сўровномалардан Ироқ ва Сурия аҳолиси бунга аллақачондан буён рози. Туркия ташқи ишларида ҳам шунга яраша янги паспорт шай қилиб турилгани ҳақида миш-мишлар бор. Англиянинг, Қиролича Елизабетнинг ва Германиянинг энг қўрқинчли туши ҳам шу! ИШИД мана шу тушнинг рўёбга чиқишига тўсиқ бўлиши учун шу икки давлат томонидан жон-жаҳди билан парвариш қилинмоқда.


Бошқа мақолалар