- 2012-12-30
Инглиз матбуоти ва соҳиби маълум бўлган дунё нашрлари Эрдўғонни давомли равишда Путиннинг ёнига қўйишга уринишмоқда. Оддий инсонларнинг кундалик ҳаётда кўра олмаган МУҲИМ НАРСАЛАРИНИ демакки Путин-Эрдўғон иккаласи қилмоқда. Бу ишлари эса, албаттаки БАЪЗИ КУЧЛАРНИ безовта қилаётганга ўхшайди. Шу сабабли Лондон назоратида чоп этиладиган нашрларда деярли ҳар куни бу икки лидернинг катта-катта фотосуратлари билан улар ҳақида салбий хабарлар ўрин олмоқда. Демак, Туркия ва Россия ғарбликларнинг қандайдир бир ҳисобини бузишган.
Аввалроқ “Баҳорда Россия алғов-далғов бўлади. Туркияда юз берган Гези паркидан ҳам бадтарроғини амалга оширишни режалаштираётганлар бор” дегандик.
Аввалги кун Путинга қарши бўлган ва жиддий мухолиф сўзлари билан дунё эътиборини жалб қилган Борис Немцов Қизил майдоннинг ёнидаги Васильевский спуск кўчасида қуролли суиқасдга учради. Рўпарадан келаётган автомобилдан отилган ўқ натижасида 4 ўқ еган Немцов воқеа жойида жон берди. Бу воқеанинг асл моҳиятини қандай деб билишмиз керак?
Бизга нима алоқаси бор? Россияни кимлар тўс-тўполонини чиқармоқчи? Навбат Туркияга ва биз томонларга ҳам келадими?
Авваламбор Немцов оддий одам эмасди. Биз исмини энди эшитган бўлсак ҳам аслида жуда муҳим шахс эди. 1997 йил баҳорда 37 ёшлигида шу пайтдаги Россия президенти Борис Ельцин тарафидан губернатор бўлган жойидан Москвага чақирилди.
Бош вазир ўринбосари этиб тайинланди. Рус ТЕРАН ДАВЛАТИ шунчаки режасиз иш қилмасди. Немцов 31 ёшидан бери бошқараётган Нижегород вилоятида МУВАФФАҚИЯТЛИ ЛИБЕРАЛ ИҚТИСОДИЙ ислоҳотларни амалга оширди. Юлдузи порлади. ЛИБЕРАЛ БЎЛИШИ унинг йўлини очаётган эди.
Ҳатто ўша йилларда Ельциннинг ўрнига постга унинг ўтириши ёзилиб-чизилиб турди. Ельциннинг ўзи ҳам бунга ишора қилганди.
Лекин Путиннинг келишини тайёрлаган ИҚТИСОДИЙ кризис билан бирга Немцовнинг попуги пасайди. Вазифасидан озод қилинди. Шарт-шароит Ельцинга ВОРИС сифатида Немцовни эмас, Путинни танлаттирди. Россиянинг ҳам, Немцовнинг ҳам тақдири шу тарзда ўзгариб кетди.
Немцовнинг халқдан оладиган овози катта эмас эди. Унинг бутун тарафдорлари асосан шаҳарлик аҳоли, либераллар, Петербург ва Москва бойваччаларидан иборат эди холлос. Ўзи эса, кўчага чиқишни жуда яхши кўрарди. Ҳар намойишда энг олдинги қатордан ўрин оларди. Россиянинг Чеченистон сиёсатини ҳам, Украинадаги ҳаракат тарзини ҳам умуман ёқтирмас ва баланд овозда КРЕМЛНИ танқид қилгани қилган эди.
Шаҳарлик аҳолини эргаштирган Немцов 1 МАРТ ЯКШАНБА КУНИ Москвада Путиннинг УКРАИНА сиёсатига норозилик билдириб, катта митингга тайёргарлик кўраётган эди.
Москвада бўлганлар билади. Метро кириш жойларида шахсан ўзи ВАРАҚАЛАР тарқатиб, якшанба куни бўладиган маршга тайёргарлик кўраётган эди. Бу орада тез-тез “Путин менга таҳдид қилмоқда” деб интервьюлар бериб юрди.
Сиёсий жиҳатдан Путиннинг унга таҳдид қилиши мумкин эмасди. Собиқ КГБчи бўлган Путин каби ақлли киши “сиёсий хавф бўлмаган” мухолиф лидерни безовта қилмасди. Бунинг нима оқибатларга олиб келишини яхши биларди.
Лекин Немцов ЯКШАНБА кунига етмай ўлдирилди. Митингнинг моҳияти ўзгарди. “Немцовни хотирлаш марши”га айланди. Баъзи кучлар БАҲОРни кутмай тугмани босди. Аниғи шуки, Россия энди тинчлик нима билмайдиган даврга кирди. Бунга илк қадам ташланди. Кўчага минглаб одам чиқди.
Немцов Путиннинг ҳар бир ишига қарши эди. Тинмай танқид қиларди. Лекин мухолиф лидер айни вақтда “CHARLIE HEBDO”да ўша карикатураларни чоп этган ЖУРНАЛнинг ёнидан ўрин олганди. Чунки ЛИБЕРАЛ сифатида шундай қилиши керак эди. Чеченистон ва Украина инқирозларида Кремлга қарши чиққан Немцов аслида барон Ротшильд оиласининг сафида эди.
“Charlie Hebdo” воқеасида буни очиқча маълум қилди. Чечен лидери ҚОДИРОВ карикатура нашрини миллионлаган кишилар билан протест қилаётганида Немцов унга қарши чиқди. Табиийки, орқасида шаҳарлик инсонлар билан бирга! Уларнинг ортида эса “Charlie Hebdo”нинг соҳиби бўлган Ротшильдлар бор эди.
Унинг қотили топиладими, йўқ топилмайди!
Топилган тақдирда ҳам бир нарса ўзгарадими, йўқми? Лекин баъзи кучлар Россияга қарши операцияни бошлади. Эҳтимол қотилнинг МУСУЛМОН эканлиги ҳақида хабарлар бот-бот чоп этилади. Бу билан Россиянинг Ўрта Шарқдан ва ислом оламидан аразлатиб, узоқлашиши кутилади. Шу тариқа Украина масаласида ёлғизлаштирилади.
Иқтисодий тебранишлар билан курашишга уринаётган Кремль ички низолар билан ҳам курашишга мажбур бўлади. СОРОС ва унинг командаси аламини олиш учун қўлларидаги ДУНЁ МЕДИАСИ билан Путинни ҳокимиятдан қулатишга уринади.
BBCда кечаги хабарларга қарасак, минглаган байроқ ва шиорларнинг қачон тайёрлаб улгурилганига ҳайрон қоласиз. Бу ишда инглиз қўли борлиги беихтиёр хаёлга келади. Лавҳани диққат билан кўрсангиз, шунча намойиш воситаларининг аввалдан тайёрлаб қўйилганини ҳис қилиш мумкин.
Қотиллик жойида ҳали-ҳануз суриштирув ишлари олиб борилаётган бир вақтда бу тайёргарликка “ким ва қачон улгурди?” деган савол уйғонади. Бу томони билан ушбу операция Украинадаги воқеаларга ўхшаб кетади. Буларга қараб қотилликдан аввал бажарилган МУКАММАЛ тайёргарликнинг изларини кўргандек бўлдим. Чунки буларнинг бошланиши бор эди.
Россиянинг энг катта инвестиция ширкати “Hermitage Capital Management” учун ишлаётганида вазирлик ходимларини коррупция билан айблаган адвокат Сергей Магнитский бироз вақт ўтиб ҳибсга олинди.
Бу ширкат Уильям Браудер ва Эдмонд Сафрага тегишли бўлиб, Путиннинг бутун командасини ПОРАХЎРЛИК ва АХЛОҚСИЗЛИК БИЛАН АЙБЛАБ, дунёга овоза қилаётган эди. Москвада Путин билан курашаётган ширкатнинг ТАШКИЛ ЭТИЛГАН ЖОЙИ эса ГЁРНСИ номли Нормандия кенгликларида жойлашган кичкина орол эди. Орол Буюк Британияга, яъни тўғридан қироличага қарашли эди. Бу ширкатнинг адвокати бўлган Магнитский ҳибсга олинганидан кейин қамоқхонада қийноққа солиб ўлдирилган. Камида иддаолар мана шундай.
Браудер ва Сафра бошқараётган ширкатнинг АКТИВИСТЛАРНИ ҳам таъминлайдиган тарафи бор эди. Россияни парокандаликка тушириш учун ушбу ширкатга то 1996 йилда-ёқ асос солинган эди. Ғаблик пулдорлар асло бир-икки куннинг режасини тузиш билан чекланиб қолмайди...
Россияни ичкаридан емиришни истаганлар билан Истанбулга белига бомба боғлаган чечен аёлларни юбораётганлар бир эди.
Ўрта Шарқ ва Кавказда бошқа КУЧнинг пайдо бўлишини хоҳламаган ГЛОБАЛ САРМОЯ, яъни Англо-саксон ва яҳудий иттифоқи, минтақага бошқа бир усулда киришга уринаётган эди.
Либерал сиёсатни танлаганлар уларнинг нишонига айланди. Бу билан “Фоиз яшасин!” деб ҳаммаёқни тўс-тўполон қилишмоқчи. Ниятлари ва мақсадлари шу. Улар ўзаро Туркия президенти Эрдўғонни ағдариш учун аллақачон қасамлашишди. Анқарадаги одамларига қаттиқ ишонишади. Уларнинг энг яхши биладиган йўллари кўчаларда ғалаён кўтариш. Москва биринчи тажрибага хомашё сифатида танланди. Ланди ланди ўйин бошланди.