- 2017-03-10
Шарқий Туркистоннинг Урумчи шаҳрида бутун масжидларнинг имомлари бир майдонга тўпланиб, рақсга тушишлари учун мажбур қилинди.
Хитой расмий хабар агентлиги “Sinxua”да ўрин олган хабарга кўра, майдонга тўпланган имомлар “маданиятини намоён қилиши” номи остида мажбуран рақсга тушдилар. Имомлар бир тарафдан мажбуран рақсга туширилган бўлса, иккинчи тарафдан “ўлка тинчлиги кўнгилларга ҳузур бағишлайди” шиорларини кўтаришди.
Хитой ишғол раҳбариятининг бундан ташқари университет талабалари бўлган жойда ҳам имомларни қўлларида Хитой байроғи билан рақсга туширгани маълум бўлди. Бу томошада талабалар ҳам рақсга тушишга мажбур бўлишди. Бу ерда гапирилган нутқларда ёшларнинг масжидлардан узоқ туришлари талаб қилинди. Ибодат қилишнинг соғлиққа зарарли эканлиги гапирилган нутқларда соғлом бўлишлари учун рақсга тушишлари талаб қилинди.
Уйғур имомлари рақсга тушишга мажбур бўлганида давлат ишида ишлайдиган маъмурлар ҳам “Маошимизни Аллоҳ эмас, Хитой коммунистик партияси бермоқда” дейишга мажбурландилар. Ўқитувчилик қиладиган мусулмон аёллар ҳам босим остида ўқувчиларини диндан узоқ тутишларини ва фарзандларининг диний таълим олишига моне бўлишига қасам ичишди.